NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда

Январь 23
23:22 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда болажонлар ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод учун янада чуқурроқ таълим олиш имкониятини беради.

Мазкур қарорга биноан мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади.

– Президентимиз томонидан мазкур қарорнинг қабул қилиниши барча жойларда бўлгани каби вилоятимиз тадбиркорларига ҳам катта имконият яратди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Набижон Маҳкамов. – Ушбу имкониятлар асосида эндиликда улар ўз фаолиятларини янада кенгайтиришлари ва шу орқали кўпроқ даромад қилишлари мумкин. Албатта бу борада таълим ва унга тегишли хизматларда барча солиқ тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳам уларга яқиндан ёрдам беради.

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Баҳодир ҲАМИДОВ,

вилоят Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси.

Мавзуга оид

  1. Жеки Чан кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" билан тақдирланадиган бўлди

    АҚШ кинематография санъати ва фанлари академияси кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланадиган совриндорлар номини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашрига таянган холда kun.uz хабар бермоқда

    2016-09-02 11:30:24799
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591093
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:361103
  1. Наманганда давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари халқ билан учрашмоқда

    Чортоқ шаҳри марказидаги болалар ва санъат мусиқа мактабида халқ билан мулоқот ўтказилди.

    2016-12-26 18:38:13533

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz