NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

"Ноль" қийматда сотилган давлат мулки объектларидан фойдаланиш коэффиценти "ноль"га тенгми?

Июнь 10
02:16 2017

Халқ депутатлари  Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи  режага асосан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича вилоятда 2014-2016 йилларда хусусийлаштирилган ва “ноль” харид қийматида сотилган давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлиги масаласига эътиборни қаратди. Вилоятнинг барча туманларида маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари томонидан ушбу масала юзасидан берилган тавсиялар асосида ўрганиш ташкил этилди.

Депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ана шу масала муҳокама этилди. Йиғилишни O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов қисқача кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида таъкидлаб ўтганидек, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матбуотда эълон қилинди. Ушбу қарорнинг вилоятдаги  ижросини назоратга олиш мақсадида вилоят депутатлик гуруҳининг иш режасига киритилди  ва ҳолатини ўрганиш юзасидан маҳаллий депутатлик гуруҳлари аъзоларидан ишчи гуруҳи тузилиб,  охирги уч йил давомида ҳар бир туман кесимида «ноль» балансда инвестиция киритиш ва ишчи ўринларни яратиш мақсадида тадбиркорларга берилган объектлар мониторинги ўтказилди.

Депутатлик гуруҳи раиси Муҳаммаджон Усмонов ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берди. Таъкидландики, 2014-2016 йилларда  Наманган вилоятида  қиймати 22.420.0 млн.  сўмлик 111 та, жорий йилнинг ўтган даврида эса жами 18.827.0 млн. сўмлик 14 та  объект хусусийлаштирилган. Шунингдек,  67 та объект 64.881.2 млн. сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 3069 та  ишчи ўринлари  яратиш шарти билан ҳукуматнинг амалдаги қарорлари асосида “ноль” қийматда   хўжалик юритувчи субъектларга берилган.

Ана шу объектлар ўрганилганда мулкдан самарали фойдаланиб, янги иш ўринлари яратаётганлар ҳам кўп. Лекин шу билан бирга айрим хусусийлаштирилган давлат мулки объектларидан фойдаланишда қатор камчиликлар ҳам мавжуд. Жумладан, Мингбулоқ туманидаги 10-сонли мактабнинг фойдаланилмай ётган биноси “Текс Дебо Сабот” МЧЖга 450 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 27 та янги ишчи ўрни яратиш шарти билан берилган. Тадбиркор томонидан бу бино 350 млн. сўм маблағ сарфланиб, таъмирланган ва ускуналарни ўрнатишга тайёрланган. Бироқ тўқимачилик фабрикаларидан калава ипни миллий валютага сотиб олиш бўйича шартнома тузишда, табиий газ, электр энергияси таъминотида муаммоларга дуч келган.  Куз-қиш мавсумида эса цехда ишлаб чиқариш фаолияти вақтинча тўхтаб қолган,  ишчиларга ўз ҳисобидан номуайян муддатга таътил бериб юборилган Шунингдек, корхона ОАТБ ”Микрокредит банк” Мингбулоқ филиалидан 350 млн. сўм  миқдорида кредит олиш масаласида ҳам  амалий кўмакка муҳтож.

Уйчи туман, Жийдакапа маҳалласи ҳудудидаги собиқ "Уйчи ирқурилиш" ШК маъмурий бино-иншоотлари 2013 йилда  "Express Building Service" МЧЖга 1 млрд. инвестиция киритиш, 100 та ишчи ўрни яратиш мажбурияти билан  “ноль” қийматда берилган. Ҳозирга қадар хўжалик юритувчи субъект томонидан 827 млн. сўмлик инвестиция киритилган. Бино ва иншоотлар ҳам таъмирланиб, 70 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган. Бироқ ғишт ишлаб чиқариш учун тупроқ заҳираси бўлмагани учун иш тўхтаб қолган.  Тадбиркор томонидан ушбу муаммо бўйича туман ҳокимлигига мурожаат қилинган, лекин муаммо ҳал этилмаган.

Бу каби мисоллар вилоятнинг қолган барча туманларида ҳам борлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг ушбу масала юзасидан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зафаржон Икромовнинг ҳисоботи тингланди.

  • Шу кунга қадар тадбиркорлар томонидан 44 миллиард сўм инвестиция киритилди ва 952 та ишчи ўринлари яратилди, - деди у ўз ҳисоботида. - Бу жараён изчил  давом этмоқда. Бироқ айрим “ноль” қийматда берилган объектларда хом ашё, электр, газ таъминоти ва бошқа масалаларда муаммолар борлиги мулкдорлар фаолиятига салбий таъсир ўтказмай қолмаяпти. Уларга амалий ёрдам бериш, муаммоларини ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳисобот  тугагач, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари Олимжон Тўхтаназаров, Бахтиёр Жўраев ва бошқалар ўзлари  сайланган ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасалари, сузиш ҳавзаси, чойхона каби айрим объектларни хусусийлаштириш, “ноль» қийматда бериш борасида камчилик ва муаммолар борлигини таъкидладилар. 

Ушбу масала бўйича Марказий банк ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаларининг бўлим бошлиқлари Муҳаммадали Исомиддинов, Музаффар Йўлдошевлар давлат мулки хусусийлаштириб берилган ёки инвестиция киритиш, янги иш ўринлари яратиш шарти билан объектларни “ноль” қийматда қабул қилиб олган  тадбиркорларга кредит, солиқ бўйича  яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тушунча бердилар. 

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги “Тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкни янада ривожлантириш, давлат мулки объектларини сотишни соддалаштириш ва тезлатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига қаратилди. Жумладан, унда  давлат мулкини ижарага олган ва объектни мукаммал таъмирлаган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича асосий воситаларни модернизация қилган, янги иш ўринлари яратган ижарачиларга объектни хусусийлаштириш даврида унга биринчи навбатда хусусийлаштириб олишга устунлик ҳуқуқи берилганлиги, хусусийлаштирилаётган объект бўйича сотиб олиш тўловларини тўлаш учун 3 йиллик муддат назарда тутилганлиги каби янгиликлар таъкидланди.

Депутатлар шунингдек, вилоятдаги ички йўлларнинг ҳолати, уларни  таъмирлаш бўйича қабул қилинган Дастурлар  ижроси масаласини ҳам муҳокама қилдилар. “Наманганавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икромжон Исмоилов бу борада вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботда амалга оширилаётган ижобий ишлар таъкидланган бўлсада, бу борада аҳолининг эътирозлари катта эканлиги депутатлар томонидан ўртага  ташланди. Масалан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 44-Учқўрғон, 20-Косонсой, 8-Олмос, 16-Олтин водий сайлов округларидан депутатлар Дилором Эсонбоева,  Хумидхон Мўйдинхўжаев,  Баҳриддин Маҳмудов, Бахтиёр Жўраев ва бошқалар туманлардаги носоз ички йўлларни таъмирлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар.

Кун тартибидаги ҳар икки масала бугунги кунда долзарблигини ҳисобга олган ҳолда танқидий-таҳлилий тарзда  атрофлича муҳокама этилди ва уларни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига  киритиш бўйича йиғилиш қарори қабул қилинди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ, Мўминжон СУЛАЙМОНОВ.

Мавзуга оид

  1. “ТЧК” бари Beeline Club карталари эгаларига чегирмалар тақдим этади

    Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёз карталари эгалари Beeline Club ҳамкори – “ТЧК” баридан 15% va 20% чегирмадан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

    2016-12-15 12:18:181640
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:491050

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz