NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғондаги оғир бемор депутат назоратига олинди: соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз ваъдасини бажарадими? 12:31 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
11:20 26/04/2018
Батафсил
ЮРТ АРДОҒИДАГИ НУРОНИЙЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ 11:06 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, бу йил илк маротаба берилаётган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонига Наманган вилоятидан 61 нафар кўпни кўрган кайвони отахон ва онахонларимиз муносиб кўрилди.

Батафсил
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил

Нондек азиз бўлинг Мамажон! – деган эди Шароф ота Рашидов

Декабрь 29
16:55 2017

Дарҳақиқат “нондек азиз” бўлмоқликда ҳикмат кўп. Эл дастурхонига нон тортиқ этиш учун туну кун меҳнат қиладиган нонвойларнинг заҳматли ҳаракатлари ҳақида қанча кўп ёзсак шунча оз. Namnews.uz ахборот-таҳлилий порталининг Косонсой сафари таассуротлари, амалий ишлар таҳлилига бағишланган аввалги мақоламизда туманда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар батафасил тўхталгандик.

Тадбиркорликка яратиб берилаётган шароитларни кўзимиз билан кўриш мақсадида 23 декабрь, шанба куни тонгда туман марказида ай   лана бошладик. Соат 7 лар атрофи. Энди ҳаёт жимирламоқда. Чорраҳидаги чироғи ёниқ, оловде-к порлаб турган бинога кўзимиз тушди. Бордик. Пешлавҳадаги ёзув - O`zbekiston Respublikasi Kosonsoy tumani “Vodiy non savdo” oilaviy korxonasi  - эътиборимизни тортди. Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукумат томонидан бу ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан косонсойликлар қандай фойдаланишмоқда деган саволга жавоб топиш мақсадида ичкарига кириб, салом бердик.

  • Келинг ака, нима хизмат, нон берайми? – деди ўрта ёшли йигит.
  • Раҳмат, бизга шу масканни иш бошқарувчиси керак. Бир суҳбатлашмоқчимиз. Эрта тонгда иш бошлаб, баракали савдо қилаётганингиз бизни эътиборимизни тортди.
  • Ака менман, бошқарувчи! Исмим Комилжон. Узлуксиз иш жараёнига ўрганганмиз. Ҳар куни соат учда иш бошлаймиз. Тунга қадар давом этади. Мақсадимиз элимиз дастурхонига бўлка нон маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш. Тонгда иш бошламасак бўлмайди. Чунки ҳамир қориб, пишириб тарқатишга улгурмаймиз. Чунки иш ҳамир қоришни бошлаганимиздан сўнг то нон пишгунга қадар 4-5 соат вақт кетади. Соат 7 лар атрофида Водий нонлари косонсойликлар дастурхонига етиб бориши учун туманимиз дўконларидан ўрин олади!
  • Қойил...

Бошқа сўз топа олмадим. Чунки 20 соатдан ишлайман, деб ўзим бонг уриб, ўзимдан ҳам кўпроқ вақт ишлайдиган одамни ҳали кўрмагандим. Тадбиркор Комилжон Қаҳҳаров билан суҳбатимиз узоқ давом этди.

Оилавий корхона 2014 йилда ташкил топган бўлиб, Унда 8 нафар ишчи меҳнат қилади. Кунинг 1500 дона атрофида нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Агар корхона тўла куч билан ишласа бу кўрсаткич 4000 тага етади.

- Муҳтарам президентимизнинг биз тадбиркорларга яратиб бераётган шароитларидан унумли фойдаланмоқдамиз. Корхонани ташкил этганимизга тўрт йил бўлди. Шу муддат давомида имтиёзлардан фойдаланб, датгоҳларимизни тўла янгилаб олдик. 2016 йил август ойи охирида ТИФ Миллийбанк Косонсой филиалига кредит сўраб мурожаат қилдик, бир ҳафта ичида ҳисоб-рақамимизга 150 миллион сўп келиб тушди. Хитойдан нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш линияни сотиб олдик, ҳом-ашё заҳирасини ғамладик. Ишлар янада юришиб кетди. Тўртта ишчимиз, 8 та бўлди. 2017 йилда  ҳозир кўриб турганингиз собиқ туман мусиқа мактабининг бўшаб қолган биносини ижарага олдик. Қисқа вақт ичида маънан ва жисмонан эскирган биноларни тўла таъмирладик. Реконструкция ишларига оилавий маблағларимиз ҳисобидан 187 миллион сўм сарфлардик. Яна қиладиган ишларимиз бор. Туман ҳокимлиги заҳирасидаги ушбу  бинони хусусийлаштиришни мурожаат қилганимиз. Албатта бунга ижобий жавоб олиши умидидамиз. Режамиз ишни икки сменада ташкил этиб, ишчилар сонини кўпайтириш, Менинг мақсадаси қўшни Қирғизистон Республикасига ҳам ўз маҳсулотларимни етказиб бериш. Чунки Олабуқа вилоятида бизнинг маҳсулотларимизга талаб кучли.

Анча диллашдик. Соат 9 лар атрофида ташқарига чиққат ҳолда гаплашиб турганимизда, қаршимизга кекса ёшли нуроний отахон келдилар. Саломлашдик.

  • Анвар ака, бу киши одам Мамажон Уста 45 йиллик тажрибага эга нонвойлар, биз ҳам отакасбни олиб, эл хизматидамиз.
  • Ака яхшимиз, соғлиқлар яхшими?
  • Раҳмат ўғлим, ўзингиз саломатми?

Отахон билан суҳбатимиз тушгача давом этди. Мамажон ака Қаҳҳоров ҳаёт йўлларини гапириб бердилар. Беш фарзанда уйлаб-жойлаб, қарилик гаштини сураётган отахона ҳам фаол мехнат билан банд. Фарзандлари ва набиралари меҳнат қилаётган оилавий корхонада фахрий иш бошқарувчи отахонни ўзлари.

  • Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан амалга ошираётган ишларни, халқ манфаати, қардош халқлар билан яқин қўшничилик алоқаларини ўрнатиш йўлида амалга ошираётган ишларини кўриб тинмай дуодамиз. Айниқса, буюк раҳбаримиз Шароф ота Рашидовнинг 100 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланганида фахр ва ифтихор туйғуларини туйдим. Чунки Шароф Рашидович Косонсойни жуда яхши кўрардилар. Бу ерга кўп ташриф буюрардилар. Оммавий йиғинларни бирида у киши билан қисқа суҳбат қуриб, эътирофларига сазовор бўлганимни ҳеч унутолмайман. Ўшанда ШАроф ака “Нондек Азиз бўлинг Мамажон”, деганлари ҳамон қулоғим остида жаранглайди.

Оилавий корхона фаолияти кўриб, ишларига амалий гувоҳ бўлиб, дилимиз ёришди. Бундай тадбиркорлар фаолиятини ибрат қилиш лозимлиги кўп ўйладим. Мана шу уйлар бугунги мақолани юзага келишиги сабаб бўлди.

 

Анвар Икрамов ,
Namnews Uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари,

Жавоҳир Эшонқулов олган суратлар.

Тошкент-Косонсой

Мавзуга оид

  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28664
  1. Буюк  сиймо эди ёҳуд Шароф Рашидовнинг Қувасой мисолида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига қўшган ҳиссаси ҳақида

    Шароф ака айнан ўша йилдан Фарғона вилоятига, жумладан Қувасой шаҳрига тез-тез ташриф буюриб турардилар. Ўшанда Қувасойда фақатгина иккита цемент  комбинати ва ғишт заводи ишларди. Комбинатдан ҳар куни 180 тонна цемент чанги кўтарилиб уйларнинг томларига, ҳовлилар боғ-роғларга ёғилар, экологик ҳолат ниҳоятда ёмон эди. У киши аҳволни ўнглаш учун нима қилиш керак, деб сўрадилар.

    2017-07-09 01:45:213756
  1. Сардор Рашидов: “Фақат ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба!”

    Бугунги Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.

    2016-09-01 15:42:51678
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01753
  1. «Уйдаги аҳлатни кўчага чиқарма, камбағаллик келтиради» деган ақида қани?

    Гоҳида экологиядан шикоят қиламиз. Ана шу биз шикоят қилаётган экологияни бузилишига асосий сабаб ўзимиз эмасмикинмиз. Албатта ўзимиз сабабчи бўлиб қолмоқдамиз.

    2018-03-30 14:19:58434

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz