NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Норинда кўп минг китоб фондига эга кутубхона очилди

Май 16
19:11 2018

Наманган вилояти Норин туманида матбуот ва ахборот кутубхона маркази ўз фаолиятини бошлади.

Эътироф этиш жоиз, маънавмият ўчоғи саналган мазкур марказ собиқ қишлоқ хўжалиги коллежи биноси ўрнида, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида "Наманган тажрибаси"ни яратиш бўйича берган топшириқлари асосида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали очилиш маросимида Президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев ва бошқалар мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Мазкур янги зиё масканида 82 минг 400 дан зиёд бадиий адабиётлар мавжуд. Шунингдек, бинода туман ҳокимлигининг “Норин овози” газетаси таҳририяти, электрон мутолаа хоналари ва ёш ижодкорлар тўгараги ҳам жойлашди.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

 

 

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081103
  1. Наманганлик маърифатпарвар тадбиркор хайрия китоб фондига асос солди

    Жамоатчилик орасида маърифатпарвар тадбиркор сифатида ҳурмат қозонган маънавият тарғиботчиси, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, O’zLiDeP фаоли Маъруфжон Мўминов ҳам айни шу хайрли мақсадларни кўзлаган ҳолда “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фондига асос солди.

    2018-07-03 19:48:482423
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521155
  1. Норинда қиймати миллиард сўмлик иншоот ишга тушди
    Бир миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган ушбу хизмат кўрсатиш шахобчаси аҳоли эҳтиёжи учун кунига 20 тонна суюқ газ етказиб беради. Шахобчада 12 нафар янги иш ўрни яратилди.
    2017-03-10 13:27:241708
  1. 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 53,1 минг тонна сабзавот етиштирилди

    Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йилнинг 4 январидаги 1-сон қарорига мувофиқ жорий йилда 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз экинлари, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна ҳўл мева, 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган, деб хабар беради  kun.uz.

    2016-05-28 20:23:131101

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz