NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар ташкил этилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил

Норинда Президентнинг Наманган вилояти фаоллари билан учрашуви бошланди

Май 02
21:14 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Норин тумани ҳокимлиги мажлислар залида мутасаддилар, тадбиркорлар, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бошланди.   
Йиғилишда ҳудудлар иқтисодиётини равнақ топтиришни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини янада ошириш масалаларига муҳокама этилиши кутилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бунга қадар Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалиги шийпонида вилоят фермерлари билан мулоқот қилди. Унда вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан ўтказилган суҳбатда пахтани қўшқатор тарзда экишнинг самараси, кластер усулининг аҳамияти ҳақида сўз борди.
Маълумот ўрнида, Долимжон Шарипов раҳбарлигидаги “Беш сада” фермер хўжалигида гўзани “қўшқатор” схемаси асосида экиш жорий этилган бўлиб, 1 гектар ерга қўшимча 35 минг дона чигит қадалди. Бу эса ҳосилдорликни 40 центнергача ошириш имконини беради. Ғаллачиликда эса ҳосилдорлик 80 центнерга етказилиб, соф фойдани 35 миллион сўмга чиқариш кўзда тутилган.
Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида пахта майдонларида ҳосилдорликни ошириш ва ердан самарали фойдаланиш мақсадида чигитни “қўшқатор” ва “олтмишлик” схемаси асосида экишни йўлга қўйиш ва самарасиз бўлган “тўқсонлик” схемадан босқичма-босқич воз кечиш кераклигини таъкидлаган эди. Бугун фермер хўжаликлари мазкур кўрсатмалар асосида иш ташкил этишоқда.
 
Анвар Икромов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари
 
 

Мавзуга оид

  1. Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

    Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

    2016-10-02 17:03:551058
  1. Ўзбекистон аёллар U19 терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

    19 ёшгача бўлган футболчи қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишади.

    2016-07-12 13:42:47773
  1. Президентнинг давлат маслаҳатчиси сайёр қабулида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди

    Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Республика Бош прокурори ўринбосари У.Суннатов ҳар бир мурожаатчини диққат билан тинглаб, улар тилга олган ҳолатларни ҳокимлар, масалага дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқдилар.

    2017-04-01 19:35:47868
  1. Норинда қиймати миллиард сўмлик иншоот ишга тушди
    Бир миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган ушбу хизмат кўрсатиш шахобчаси аҳоли эҳтиёжи учун кунига 20 тонна суюқ газ етказиб беради. Шахобчада 12 нафар янги иш ўрни яратилди.
    2017-03-10 13:27:241737
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401796

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz