NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Норинда ёшлар таклифи асосида республикада илк бор инновацион саммит ўтказилди

Май 14
22:44 2018

Президентимизнинг шу йил 2-3 май кунлари Наманганга амалга оширган ташрифи вилоятдаги ислоҳотлар жараёни ва бунёдкорлик одимларига янада кенг қанот бағишлаб, Наманган аҳлини эл-юрт равнақи ва фаровонлик йўлидаги одимларда ҳар қачонгидан фаол иштирок этишга, янгича ташааббусларга руҳлантирмоқда. “Обод қишлоқ” дастури бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётган бўлса, Наманган шаҳри ва ҳар бир туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятида ўзига хос жонланиш кўзга ташланмоқда.

Эътиборли жиҳати, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республика ишчи гуруҳлари томонидан айни кунларда ҳудудлар ободлиги ва халқ фаровонлиги, аҳолининг муаммоларини жойида ўрганган ҳолда уларни ҳал этиш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Президент девони, ҳукумат, парламент, вазирлик ва идоралар раҳбарлари жойларда бўлиб, халқимиз ижобий ўзгаришларни айнан бугун ўз ҳаётида кўришини таъминлаш йўлида фаолият олиб бормоқдалар.

Хусусан, Норин туманида республика ишчи гуруҳи ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юксалиш ва тараққиёт одимларини жадаллаштириш борасида изчил иш ташкил этмоқда. Аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, муаммоларни ўрганиш ва жойида бартараф этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги инновацион лойиҳалар ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, айниқса, ёшлар орасига кириб борган ҳолда уларни қизиқтираётган масалалар, орзу-умидлари, ният-мақсадлари билан яқиндан танишиш ҳамда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 40-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инновацион саммит” ёшларга янада кўтаринкилик бағишлаб, ўз лойиҳалари, таклиф ва ташаббусларини намоён этиш учун кенг имконият яратди. Қолаверса, бу ёшларни 2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да инновацион ёндашувларни такомиллаштириш ва кичик бизнес сари қизиқишни оширишда муҳим ўрин тутади.

- Мен “Қизлар саммити - 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўз ғоя ва лойиҳаларим билан қатнашиб, ғолиб чиқдим ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдим, - дейди 40-уммутаълим мактабидаги ёшлар иттифоқи сардори, 10-синф ўқувчиси Гулноза Рашидова. - Ваҳоланки, тенгдошларимиз орасида мен каби янгиликка интилувчан, ўз олдига қатъий мақсадларни қўйиб, келажак сари дадил одимлаётган ўғил болалар ҳам бисёр. Сафларимизни янада кенгайтириш ва ташаббуслар кенг қулоч ёзишига эришиш мақсадида “Норин-2018 инновацион саммити”ни ўтказиш ташаббуси билан чиқдик. Таклифимиз Халқ таълими вазирлиги ҳамда ёшлар иттифоқининг марказий кенгаши томонидан қўллаб-қувватланганидан беҳад хурсандмиз.

Дарҳақиқат, саммитни ўтказиш учун айнан 40-умумтаълим мактаби танлаб олингани бежиз эмас. Мазкур илм маскани таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш борасида ўзига хос тажриба мактабига айланган. 1342 нафар ўғил-қиз ўқийдиган мактабда умумтаълим фанларини ўзлаштириш бўйича туманда биринчи, вилоятда ҳам етакчилар қаторида эътироф этилади. Биргина жорий ўқув йилининг ўзида 7 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг вилоят босқичида, 5 нафари эса “Билимлар беллашуви”да юқори ўринларни эгаллади.

Мазкур даргоҳда жам бўлган ёшлар “Инновацион саммит” жараёнида тенгдошларининг ўқиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар, янги дўстлар орттирдилар. Энг муҳими, тажрибалар ўртоқлашилиб, ташаббуслар тақдимотлар жараёнида кенг намойиш этилди.  Эътиборлиси, ҳар бир лойиҳа ўзи хос ва эътирофга лойиқ. Муҳими, эртамиз эгалари бўлган ўғил-қизларимиз янги давр руҳини ҳис қилмоқдалар, изланмоқдалар, интилмоқдалар.

40-умутаълим мактаби ўқувчиси Жамшид Тўлқинов ўсмирлар учун кийим-кечаклар фабрикаси лойиҳасини ҳимоя қилаётган бўлса, 16-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Диёра Қодирова “Келинг, китоб ўқиймиз” номли инновацион лойиҳани тақдим этмоқда. 1-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дилдора Шарифжонованинг медиа журналистика йўналишидаги лойиҳаси “Экстра журнализм” (қўшимча журналистика) деб номланади.

Саммитда фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев, республика халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишгани эса ёшларга унутилмас таассуротлар олиб келди.

Дарвоқе, Норин туманида илк бор ташкилланган инновацион саммит мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзади. Зотан, келажакни ана шундай ўз фикри, ғоясига эга бўлган интилувчан, билимли ва ташаббускор ёшлар билан бунёд этамиз.

                                                                Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

 

Мавзуга оид

  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:151069
  1. Депутатлар таклифи: "қувватбахш" ичимликлар рекламаси буткул тақиқланадими?
    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари энергетик ичимликлар истеъмолини тартибга солиш борасидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйиш ташаббусини илгари сурмоқда.
    2018-06-10 10:51:57880
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:031191
  1. НАМАНГАНЛИК "ГАИ"ЧИЛАР РЕСПУБЛИКАДА УЧИНЧИ БЎЛДИ

    Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан мазкур тизимда фаолият юритиб келаётган ходимлар ўртасида касб маҳорати юзасидан республика кўрик-танловининг республика якуний босқичи бўлиб ўтди.

    2018-05-08 20:04:061791
  1. Норинда қиймати миллиард сўмлик иншоот ишга тушди
    Бир миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган ушбу хизмат кўрсатиш шахобчаси аҳоли эҳтиёжи учун кунига 20 тонна суюқ газ етказиб беради. Шахобчада 12 нафар янги иш ўрни яратилди.
    2017-03-10 13:27:241799

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz