NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Нурли келажак ворислари

Август 18
15:11 2016

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган тумани кенгаши ташаббуси билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Соғлом бола – буюк нурли келажагимиз ворислари ва авлодимиз давомчиларидир” номли ижтимоий акцияси ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган акция аввалида, мамлакатимизда мустақиллик йилларида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган ислоҳотлар моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлди.

Вилоят ўлкашунослик музейи бўлим мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Алижон Азизов, ЎзМТДП вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” етакчиси Илҳомжон Ҳожиев, партия Наманган тумани кенгаши раиси Ҳасанбой Ҳолиқов юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш борасида эришилган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидладилар. Хусусан, “Save the Children” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олганлиги бизга ғоят ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Айтиш жоизки, ЎзМТДП сайловолди платформасида жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб, вояга етказиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт турлари билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш ижтимоий соҳадаги устувор вазифа этиб белгиланган.

Акция доирасида партиямизнинг муҳим вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда “Соғлом  она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Наманган, Поп ва Чуст туманларидаги ижтимоий-тиббий ёрдамга муҳтож оилаларнинг 75 нафар фарзандларига вилоят “Бешкапа” болалар сиҳатгоҳига йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ўғил-қизларимизни буюк тарихимиздан ва истиқлол йилларидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан хабардор этиш учун вилоят ўлкашунослик музейи, Наманган шаҳрининг эътиборга молик масканлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Мазкур акцияни вилоятимизнинг барча туманларида ҳам ўтказиш кўзда тутилган.

 

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.

 

 

Мавзуга оид

  1. БИЗНЕСГА САЁҲАТ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

    Мамлакатимизда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ушбу саёҳат натижасида ёшларни янги инновацион лойиҳаларини яратишга туртки бўлиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қандай йўллар билан бозор ҳамда истеъмолчиларга етказилаётганлигини ёшларга кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти “Ёш тадбиркор” консультатив маркази томонидан "Бизнесга саёҳат билан келажак сари" лойиҳаси амалга оширилди.

    2016-07-10 14:17:311319
  1. Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда
    Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
    2019-01-17 11:28:02212

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz