NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

"Обод маҳалла" бўйича Президент фармони қабул қилинди

Июнь 30
10:23 2018
2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда республика Адлия вазирлигининг телеграмдаги ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Фармонга кўра, “Обод маҳалла” дастури амалга оширилади.  Дастур билан  шаҳарларда жорий йил 2 тадан ва 2019-2022 йилларда камида 3 тадан маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш режалаштирилган.
Шу муносабат билан республика Вазирлар Маҳкамасига “Обод маҳалла” дастури параметрларини шакллантириш ҳамда амалга оширишнинг узоқ муддатли механизми ва аниқ манбаларини аниқлаб, ижросини таъминлашга қаратилган қарор лойиҳасини киритиш юкланди.
Бунда:
- кўп хонадонли ва якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва уларга туташган ҳудудларни ободонлаштириш, пиёдалар йўлаклари, ирригация ва суғориш тизимлари ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини барпо этиш;
- маҳалла аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун муносиб шароит яратиш, мавжуд ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини сақлаш, асраб-авайлаш вазифаларини барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар зиммасига шахсан юклатиш назарда тутилади.
Дастур доирасида амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш учун “Обод маҳалла” жамғармалари ташкил этилди.
“Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштиришда иштирок этиш учун ишсиз аҳоли 6 ойлик муддатгача жалб қилинади. Бунда биринчи ойлик иш ҳақи иш бошлаган кунида олдиндан 50 фоизи аванс сифатида тўлаб берилади.

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45958
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:031029
  1. Президент таклиф ва тавсияларини бугунги ҳаётбахш фармони билан мустаҳкамлади

    Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фиклайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларни интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

    2017-07-05 23:53:261417
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12839

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz