NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Обод юртга байрамлар ярашади: Гулистонда истиқлол шукуҳи

Август 31
18:28 2018
Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани сингари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Обод юрт маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган “Обод маҳалла” дастурига киритилган.
 
Ушбу маҳаллада дастурда белгиланган барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Жумладан, маҳалланинг 1,6 км ички йўллари тўлиқ янгидан таъмирланган бўлса, 25 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ҳамда кириш йўлаклари тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
 
 
Шуниндек, 11 та кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, 4 та кўп қаватли уйларда жами 320 метр канализация қувурлари тўлиқ янгиланди, мавжуд ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинди.
 
Маҳалла ҳудудида жойлашган 18-сонли мактабгача таълим муассасаси тўлиқ реконструкция қилиниб, 1000 дан ортиқ манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Кўп қаватли уйлар атрофида 6 та болалар майдончалари, 5 та ёпиқ майдончалар қурилиб фойдаланишга топширилди.
 
 
Бу гўшада дастур асосида амалга оширилган бундай кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳли бирдек мамнунлик ва шукроналик ҳиссини туймоқда.
 
Истиқлол шукуҳи ва бунёдкорлик ўзгаришлари натижасида кўркам қиёфа касб этган “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинида энг улуғ, энг азиз байрам - Мустақиллик айёми кўтаринки кайфият ва зўр шодиёналар ила нишонланди.
 
Маҳалла марказида байрамга муносиб тарзда ранг-баранг панно ва шиорлар билан безатилиб, саҳна узра Ўзбекистон мадҳияси янгради.
 
 
Тадбирда сўзга чиққан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев юртимизда ўтган 27 йиллик мустақил тараққиёт даврида эришилган натижалар, ислоҳотлар самараси, халқимизнинг тинч, осуда ҳаёти жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳақида тўхталди.
 
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида бўлиб ўтаётган байрам тадбирида она-юрт, тинчлик, дўстлик, бағрикенглик каби мавзуларни ўзида мужассамлаштирган саҳна чиқишлари ҳамда дилрабо куй-қўшиқлар шодиёна иштирокчиларига бир олам қувонч бағишламоқда. Гулистон шаҳрининг барча ҳудудларида байрам шодиёналари давом этмоқда!

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда «ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда

    Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳамда бир қатор ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигидаги бир қатор тижорат банклари билан ҳамкорликда 2008 йилда буён ҳар йили анъанавий тарзда “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танлови ўтказиб келинмоқда.

    2016-07-26 14:20:52884
  1. Ёшлик даври шукуҳи

    Ёшлик кишилик умрининг бебаҳо даври. Шунинг учун ёшларни асраб-авайлаш, уларни касбли, ҳунарли, ўқимишли, билимли бўлишларига давлатимиз томонидан катта ғамхўрлик қилинаётир. Янги-янги мактаблар, лицей ва коллежлар киши кўзини қамаштиради.

    2016-07-30 17:28:111139
  1. ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ

    Менда бир туйғу бор,
    Бўлмас айтмасам,
    Буни ҳар юртдошим сезса қанийди:
    Дунёда ўзбекни билмаганлар ҳам
    Ислом Каримовни яхши танийди!

    2016-09-01 15:55:56948
  1. БАЙРАМГА БАЙРАМЛАР УЛАНДИ

    Наманган вилояти аҳолиси ҳам халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Мустақиллик кунини ўзгача шукуҳ ва тантана билан нишонлади.

    2017-09-04 17:42:321528

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz