NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Одил Аҳмедов Тошкентда масжид қуриб берадими?

Май 17
19:00 2018

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби футболчиси Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар билан биргаликда Тошкент шаҳрида масжид барпо этиш ниятини билдиришган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигида фуқаролар қабули давомида турон якка кураши бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева Одил Аҳмедов бошчилигидаги бир гуруҳ спортчилар биргаликда Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаклари борлигини маълум қилган. Бу ҳақдаги хабарни namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига наманганлик футболчининг яқинларидан бири ҳам тасдиқлади.

Ҳокимлик мулозими Шуҳрат Турдиқулов спортчиларнинг хайрли ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани, у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлиги айтган. Наргиза Ваҳобхўжаевага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги ҳақида тушунча берилган.

Мавзуга оид

  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01861
  1. Рамазон туҳфаси: Поп шаҳрида 1,5 гектар ҳовлига эса масжид қурилди

    Поп шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида янги барпо этилган  «Кичик Хўжаобод» масжиди ҳам ана шу мақсадда қурилди. Масжид имом хатиби Адҳамжон Абдураҳмонов саъй-ҳаракати билан ҳамда саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлиги эвазига қад ростлаган мазкур масжид попликларга рамазон туҳфаси бўлди. 1,5 гектар ерда барпо қилинган масжид ҳовлиси гуллар ва дарахтлар билан ороланган.

    2017-06-20 21:50:161135

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz