Одил Ҳамробеков "Навбаҳор"га ўтиши мумкин

Июнь 04
00:55
2018
Айни вақтда футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасида иштирок этаётган Қаршининг “Насаф” клуби молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти мавжуд инқироздан чиқиб кетиш мақсадида бир қатор футболчиларни трансферга қўяётганлиги ҳақида турли хабарлар янграмоқда.
Хусусан, воҳаликларнинг иқтидорли марказий ярим ҳимоячиси, Наманган футболи мактаби тарбияланувчиси Одил Ҳамробековни “Навбаҳор” клуби сафига келиб қўшилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқларда келтирилмоқда.
Дарҳақиқат, агарда Одил Ҳамробеков “Навбаҳор” жамоаси ихтиёрига келиб қўўилса, шундоқ ҳам майдон марказида кучли рақобатга эга “Лочинлар” таркиби янада кучайиши аниқ.
Қайд этиш жоиз, Наманган азалдан иқтидорлар маскани. Асли наманганлик бўлган футболчилар айни пайтда Суперлиганинг турли жамоаларида тўп суришмоқда. Масалан, Тоҳир Шамсиддинов “Сўғдиёна”, Ислом Рашидхонов “Насаф”, Азим Аҳмедов “Пахтакор”, Владимир Козак “Пахтакор”, Ислом Исоқжонов “Металлург”, Абдумалик Абдуллаев “АГМК” жамоаларида муваффақиятли тўп суриб келишмоқда
Маҳаллий футболчиларни ўз вилояти ёки ўз шахри жамоасида тўп суриши эса футболчинининг ўзи учун ҳам, жамоа мухлислари учун ҳам албатта қувонарли ҳолат. Одил Ҳамробеков ҳам ўзи туғилиб ўсган Наманганнинг бош жамоасига келса, бундан мухлислар хурсанд бўлиши турган гап. Осиё чемпиони - Одилнинг “Навбаҳор”га келиши эса жамоанинг марказий чизиғидаги рақобатни ошириши асносида, яна бир маҳаллий футболчининг сони ошишига хизмат қилади.
Анвар Икромов,
namnews.uz махсус мухбири.
Мавзуга оид
4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.
Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта мамлакатда ва 40та терма жамоа иштирокида ўтказилишини муҳокама қилади.