NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

ОИЛА НЕГА БУЗИЛАДИ?

Ноябрь 16
20:30 2017

Гап никоҳ - оила муносабатлари ҳақида борар экан, шубҳасиз жиддий муҳокама қилинадиган масалалар қаторида никоҳ - оила муносабатларининг бузилишида эр-хотин ажралиши муаммолари туради.

         Оилавий низоларнинг энг ҳарактерлиларидан бири, бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. Энг эзгу ниятлар билан бир-бирларини севиб, оила қурган ёшлар, нега турмуш қуришгандан кейин уларнинг ўзаро муносабатларида низов ва жанжаллар рўй беради?
Нима учун улар уришадилар? Умуман эр-хотин ҳаётида низоларсиз, уруш-жанжалсиз, 5 кунлик дунёда ҳамма ҳавас қилгудек бўлиб яшаб, ортиқча гап-сўзларга қулоқ солмай намунали оила қуриб яшаш мумкинку.

Оилада келин оғир, босиқ, сабр-тоқатли бўлиши керак. Бунинг учун эса қайнона яхши тарбиячи бўлиши лозим. Хонадонига келин қилиб тушириб олган қизнинг камчиликларини яшириб, уни ўз фарзандидек кўриб, сабр-тоқат билан оиласига
мослаб бориши лозим. Чунки келин ёш новда ҳисобланади. Уларнинг камчиликларини юзига солавермасдан, яхши томонларини гапириб туриш мақсадга мувофиқ. Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади. Психологларнинг айтишича, келиннинг
тушган хонадонига мослашиши учун 8-10 йил вақт керак бўларкан. Айрим келинларнинг янги оилага мослашиши қийин бўлсада, оқибатда, қайнона, қайнота-келин орасида келишмовчиликлар чиқади.

Ҳар бир оиланинг ўзига хос муҳити, қонун-қоидалари, анъаналари, атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга берадиган баҳо мезонлари, фақат шу хонадон тушунадиган шартли равишда қабул қилинган сўз ва иборалари бўлади. Хонадонга янги тушган келин ўзи туғилиб ўсган уйининг муҳитини, одат ва кўникмаларини ҳам олиб келади. Шунинг учун ҳам айрим ҳолларда келин ва қайнонанинг оилавий муҳитлари мос келмай қолади.

Аёл ва эркакка оиланинг бузилиш таъсири қуйидагича бўлиши мумкин:

- жамият учун нотўлиқ оилалар сони кўпаяди. Қариндошлар ўртасида адоват юзага келиб, бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади;

- эркаклар учун ёлғизлик ҳиссининг ортиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиши, турли касалликлар;

- аёллар учун бундай ҳиснинг ортиши қайта оила қуришнинг имконияти чекланганлиги, асабийлик, стресс, турли хасталикларга олиб келади.

Ажралиш фақатгина ажрашган эр-хотинлар эмас балки бунинг оқибатида отасиз, онасиз яшаётган, фарзандларга салбий таъсир кўрсатади.

Кўпинча ажрашаётганлардан ажралиш сабаби сўралса, улар қандайдир ҳамма учун одат бўлиб қолган сабабларни кўрсатишга ҳаракат қилишади. Масалан, «ҳарактеримиз мос келмади», «ўзга шахснинг аралашуви», «қўполлик», «моддий қийинчилик», «ичкиликбозликка берилиши, яшаш шароити ноқулайлиги», «ота-оналарнинг ноўрин аралашуви» кабилар.

Мен оила қуриш бўсағасида турган ёшларга шуни эслатмоқчиман:

- турмуш ўртоқ танлашда шошилманг ва адашманг, бунинг оқибатида ота-онангизни қийин аҳволга солиб қўясиз;

- ҳаётнинг аччиқ-чучук дамларида оғир, босиқ бўлиб, катталар насиҳатига қулоқ тутинг;

- ҳар қандай сирни бировга айтманг.

Катталарни ҳурмат қилинг, чунки улар ҳаёт тажрибасига эга, шунда қурган оилангиз мустаҳкам бўлади.

Лобархон ХОДЖАЕВА

 

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz