NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди

Июнь 30
19:28 2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази мамлакатимизда “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул этиб белгиланган. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 26 мартдаги қарорида қайд этилган.
Марказ, ўз фаолиятининг устувор йўналишлари қаторида, нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда оиладаги ажрашишларнинг туб сабабларини ўрганиш, бу масалаларнинг ижобий ечимини топиш мақсадида ҳудудларда илмий-амалий тадқиқот ишларини ҳам изчил амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятда никоҳдан ажрашиш кўрсаткичлари даражасининг ўсиши сабабларини аниқлаш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. 
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Сирдарё вилоятида оилаларни мустаҳкамлаш, ажрашишлар ҳолати бўйича тадқиқот ва таҳлил натижалари” мавзусида “Пойтахт” бизнес марказида журналистлар учун ўтказилган брифингда Сирдарё вилоятида олиб борилган тадқиқотнинг якуний натижалари, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, бу борада “Оила” марказининг етакчи олимлари, ҳуқуқшунослар, социологлар, психологлар, бошқа турли соҳалар экспертларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳи ташкил этилиб, комплекс тадқиқот ишлари амалга оширилди. 
Мутахассисларга кўра, 2017 йилда вилоятда 1095 та никоҳдан ажрашиш расмий қад этилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан (908) 21 фоиз кўпдир. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон миқёсида ҳам энг юқори ҳисобланиб, 2012-2016 йилларда республика бўйича ажрашишлар сонининг ўсиши 58 фоизни ташкил қилган бўлса, Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 83 фоизга етган. 
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, эр-хотин ўртасида бир-бирини тушуниш ва тотувликнинг йўқлиги, оиладаги доимий жанжал ва можаролар (22,5 фоиз), оилада фарзанд йўқлиги яъни бепуштлик (15,6) фоиз, эр-хотин оилавий муносабатлари ва уларнинг шахсий ҳаётига бошқаларнинг аралашуви ва улар ўртасидаги ўзаро можаролар (15 фоиз), сурункали ичкилик (11 фоиз) оилаларнинг барбод бўлишига асосий сабабдир. Ажрашган оилаларнинг 82,9 фоизида эр-хотиндан бирининг қариндошлари билан бирга яшаганлиги кузатилади.
Марказ томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ажрашишларнинг 14,5 фоизи моддий қийинчиликлар ва бунинг натижасида юзага келадиган иқтисодий шарт-шароитлар оқибатида рўй бермоқда, хусусан, эрнинг ишсизлиги сабабли оилада доимий моддий қийинчиликларнинг мавжуд. Эрнинг оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш учун зиммасидаги вазифаларини бажаролмаётгани, эр ёки хотиннинг ишлаш учун хорижга кетгани ва оиласи билан алоқани йўқотгани, тўй ўтказиш учун катта маблағ сарфлаш натижасида оилада қарздорликнинг юзага келиши муаммоларнинг келиб чиқишида асосий омиллардан экани кузатилди. 
ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг фикрига кўра, оилавий ажрашишларга ота-онасидан моддий жиҳатдан мустақил бўлмаган йигитларнинг никоҳдан ўтиши катта таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқот доирасида ўтказилган сўровномада қатнашган шахсларнинг 45 фоизи оилани сақлаб қолишга масъул ташкилотлардан ҳеч қандай ёрдам олмаганини таъкидлаган бўлса, турмушидан ажрашган респодентларнинг 37,3 фоизи ўз оиласини сақлаб қолиш мумкин бўлгани ҳақида фикр билдирган.
Брифингда “Оила” маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра Сирдарё вилоятида никоҳдан ажрашиш кўрсаткичлари даражасининг ўсиши сабабларини аниқлаш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳамкор ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириш белгилангани маълум қилинди.
 
 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Ахборот  хизмати.
 

Мавзуга оид

  1. "Шодлик"ка  шодлик  улашган "Йўл харитаси". Ортга қайт ўғлоним, Ватан кутмоқда! Сени сени фаровон ҳаёт, бандлик кутмоқда!    

    53-уйга кирилганда хонадон эгаси Хошимжон Насриддинов ҳокимга пешвоз чиқди. Унинг 90 ёшли волидаси уйига бўлган бу ташрифдан боши осмонга етди. Онахон газдан қийналишаётганини айтганда Шавкат Абдураззақов, қишда уйни иситиш бўйича муаммо бўлмаслиги, Попда ишлаб чиқарилаётган кўмир брикетидан етарли миқдорда олишда ёрдам беришини айтди. “Кўмир брикети ёқиш учун махсус печка бўлади онахон. У зарарли газ чиқармайди. Ана шу печкани олиб беришда сизга ҳокимлик ёрдам беради. Брикетни олишда эса маҳаллага мурожаат қиласиз”, - деди Шавкат Абдураззақов. Онахон Президентимизни, раҳбарларни дуо қила кетди.

    2017-07-15 22:28:582980
  1. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали 
    маросимдаги маърузаси
    2016-12-09 08:58:08825
  1. “Оқ йўл сенга битирувчи”

    Наманган шаҳридаги Наманган Санъат коллежида 7 та йўналиш асосида 16 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

    2015-2016 ўқув йилида коллежнинг 199 нафар ўқувчилари 16 та мутахассислик бўйича ўқишни тамомладилар.

    2016-06-18 13:52:451594
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151270

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz