NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил
Эълонлар ва билдиргилар бўлими 22:27 08/11/2018
Батафсил
Президент топшириғи амалда: Чустда жаҳон кубоги ғолиби мураббийлигида ракетамодел спорт секцияси очилди 21:06 08/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Чуст туманида “Авиамодел” ва “Ракетамодел” спорт секцияларининг ташкил этилиши спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.
Батафсил
Намангандан Кореяга тўғридан тўғри самолёт қатнаши мумкин 19:51 07/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилояти ҳокимлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил

"Ҳоким кубоги"да ғолиблар аниқланди

Июнь 05
18:50 2018
Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳрида вилоят ҳокимлиги тизимидаги бошқарма ва ташкилотлар ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўтказилаётган “Ҳоким кубоги” мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақада 30га яқин бошқарма ва ташкилотларининг 400 нафардан зиёд ишчи-ходимлари ғолиблик учун беллашдилар.
- Биринчи маротаба оммавий тарзда ташкил этилган ушбу мусобақа корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда алоҳида аҳамият касб этади, - дейди Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев. – Қолаверса, ходимлар ўртасида дўстона муносабатни янада кучайтиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
“Баркамол авлод” спорт мажмуасида старт олган мини-футбол ўйинларида 24 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Унда барча рақибларини енган вилоят ҳокимлиги ҳамда ички ишлар бошқармаси жамоалари финалда майдон чиқди. Учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ҳокимлик вакиллари бош совринни қўлга киритди.
 
 
Учинчи ўрин учун кечган ўйинда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган вилоят жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой олди.
Жаҳон чемпиони, халқаро тоифасидаги спорт устаси Севара Қодирова ҳакамлик қилган стол тенниси ўйинлари ҳам қизиқарли ва рақобат руҳида кечди. Ҳал қилувчи баҳсда Наманган муҳандислик-қурилиш институти жамоасини 2:0 ҳисобида ортда қолдирган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Соврин йўлида Наманган давлат университети жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келган вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси кучли учликдан жой олди.
Волейбол баҳсларида эса Наманган муҳандислик-қурилиш институти ходимларининг қўли баланд келди. Улар финалда вилоят ички ишлар бошқармаси жамоасини икки партия натижасига кўра таслим этишди. “Ўзтрансгаз” Наманган вилояти бошқармаси учинчи ўринга сазовор бўлди.
 
 
Шунингдек, мусобақада иродали ўйинлари билан ажралиб турган вилоят халқ таълими бошқармаси - “Энг намунали жамоа”, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси – “Энг фаол жамоа” деб эътироф қилинди. Вилоят маданият бошқармасининг ғалабага бўлган иштиёқи юқори баҳоланди.
 
 
Мусобақанинг ғолиб-совриндор жамоалари, турли номинация соҳиблари Наманган вилояти ҳокимининг кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051534
  1. Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олдилар

    Ниҳоят, кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Жумладан, «Наманган порлоқ-таъмирлаш сервис» МЧЖ раҳбари Толибжон Муҳаммадиев «Энг яхши тадбиркор» тўқувчи Обиджон Жамолов «Энг яхши ҳунарманд» номинациялари бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

    2017-04-26 11:18:361556
  1. Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди. 
     

    2016-06-17 09:21:161083
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29800
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15994

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz