NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Ҳоким ўринбосарининг буйруғи билан… ёш тадбиркор ҳам ўз бизнеси, ҳам ижара жойидан ажралди

Июнь 04
18:27 2018

Таҳририятимизга Наманган вилояти Чуст тумани Олмос шаҳарчаси Мунчоқтепа маҳалласида яшовчи Турсунали Апаралиевдан шикоят хати келди. Унда фуқаро тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг сунъий тўсиғига учрагани, таҳририятдан бу борада ваколат доирасида амалий ёрдам берилишини сўраган, деб ёзади "Milliy tiklanish" газетаси.

Мазкур масалага аниқлик киритиш, тадбиркор билан мулоқот қилиш мақсадида Чуст туманига йўл олдик.

…Турсунали Апаралиев энди 20 ёшни қарши олган. Олмос хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаганидан сўнг иш сўраб бир неча идорага учрайди. Лекин ўзига мос иш топа олмайди. Маълум муддат отасининг орқасидан Қозоғистон Республикасига бориб, Чимкент ва Туркистон шаҳарларида ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилади. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, ёшларга бу борада берилаётган имкониятлардан хабардор бўлган Турсунали Чустга қайтиб келади.

У бундан роппа-роса бир йил аввал, яъни 2017 йил 20 апрелда телекоммуникация операторлари ва провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатиш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтади. 16 май куни маҳалласида жойлашган, Улуғбек Абдулазизовга тегишли 13,9 квадрат метр бўлган савдо дўконида ижара асосида фаолият юрита бошлайди. Бунинг учун банкдан 7 миллион 400 минг сўм кредит олади. Мулк эгаси билан тузилган ижара шартномасига мувофиқ бинони ўз ҳисобидан таъмирлаб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари учун 2 миллион маблағ сарфлайди.

Олдига катта мақсадлар қўйиб, яхши ният билан иш бошлаган Турсунали бу ерда атиги 10 кун фаолият юритди, холос. Боиси, Чуст тумани ҳокимининг капитал-қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Ҳамрохўжаев 2017 йил 26 май куни Турсунали ишлаётган жойни бузиш кераклиги, бу ерда ички ишлар идорасининг маҳалладаги таянч маскани қурилишини, бинони тезда бўшатиб қўйишини айтади.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: маҳаллий ҳокимликнинг масъул ходими якка тартибда фаолият юритаётган ёш тадбиркор энди иш бошлагани, давлатимиз раҳбари ёшларга бунёдкор куч сифатида қараб, уларнинг имкониятларига  катта ишонч билдираётган бир пайтда ички ишлар идорасининг маҳалладаги таянч пунктига наҳотки шу ердан бошқа жой топилмаган бўлса?

Ноилож қолган, тарвузи қўлтиғидан тушган ёш тадбиркор ижара асосида атиги ўн кун фойдаланган бинони бўшатиб беришга мажбур бўлади. Энг ачинарлиси, орадан кўп ўтмай бу савдо нуқтаси ўрнида ички ишлар органининг таянч пунктини қуриш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилади.

Турсунали бу ажабланарли ҳолатга изоҳ беришини сўраб яна туман ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Ҳамрохўжаевнинг қабулига киради. Мулозим эса тадбиркорга қўпол муомалада бўлиб, уни хонасидан чиқариб юборади…

Натижада туман ҳокимлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Турсунали Бош прокуратуранинг ишонч телефонига қўнғироқ қилади. Шундан кейин туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Ҳамрохўжаевнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилгани ва фуқарога тегишли бинони буздириб ташлагани билан боғлиқ салбий ҳолатлар Чуст тумани маъмурий судининг 2017 йил 2 октябрдаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Суд қарорига асосан ҳокимлик мулозимига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди ва у давлат фойдасига ундирилди.

Энди эътиборни ёш тадбиркор жабр кўрган бир жиҳатга қаратсак. Бу ҳақда Турсунали Апаралиевнинг ўзи шундай дейди:

— Фаолиятимнинг илк кунлариданоқ телекоммуникация операторлари, провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсата бошладим. Шу орада банкдан кредит ҳам олдим. Мақсадларим кўп эди. Бироқ туман ҳокимлиги мутасаддилари бунга очиқчасига тўғаноқ бўлишди. Ижарага олган жойимдан қувилдим. Мен ҳар ойда 300 минг сўмдан маҳаллий бюджетга солиқ пули, шунингдек, 150 минг сўмдан банк хизмати учун ва 286 минг сўмдан кредит учун ҳам тўлов амалга ошириб келганман. Агарда ишимга тўғаноқ бўлишмаганида ҳар ойда шунча миқдордаги маблағ билан давлат бюджетига ўз ҳиссамни қўшган бўлар эдим. Қолаверса, кредитдан мавжуд қарзимни тўла узган бўлардим. Ҳозир аро йўлда қолдим. Бир йилдан бери тадбиркорлик билан шуғуллана олмаяпман. Чунки менда қайтадан бино қуриш ва бирор объектни яроқли ҳолга келтириш учун моддий имконият йўқ. Суд қарори билан менга ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарлар фуқаролик тартибида ундирилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Турсунали Апаралиев мазкур ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат этади. Туман суди судяси Сардор Жўрабоевнинг маълум қилишича, судга фуқаро томонидан даъво аризасига қўшимча тарзда моддий ва маънавий зарарни асослантирувчи ҳужжат ҳали тақдим этилмаганлиги боис фуқаролик иши кўриб чиқилмаган. Агар судга асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилса, фуқаро Турсунали Апаралиевнинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда адолатли кўриб чиқилади.

Суруштирув жараёнида Турсунали ҳамроҳлигида Чуст тумани ҳокими Баҳодир Охунов ҳамда у истиқомат қилаётган Олмос шаҳарчаси ҳудудига масъул сектор раҳбари, туман прокурори Дилмурод Собиржонов билан ҳам суҳбатда бўлдик.

— Ёш тадбиркор Турсунали Апаралиев билан боғлиқ ишдан хабардормиз. У туманимизнинг иқтидорли ёшларидан бири. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш ишбилармонлар ўртасида ўтказган кўрик-танловида ғолиб чиқиб, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга ҳам эга бўлган, — дейди туман прокурори Дилмурод Собиржонов. — Ўзим масъул бўлган сектор ҳудудида яшовчи тадбиркорни қўллаб-қувватлашга, унга амалий ёрдам беришга тайёрмиз. Яқинда унга туман ҳокимининг қарори билан Мунчоқтепа маҳалласи ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратилди. Келгусида унинг ҳужжатлар расмийлаштиришидан тортиб, кредит олишигача бўлган барча жараёнда яқиндан амалий ёрдам берамиз. Илгари у ижара асосида фойдаланиб келаётган савдо шохобчаси биносига келсак, ҳақиқатан ҳам бу бино ўрнида ички ишлар идорасига янги бино бунёд этиш режалаштирилган эди. Аммо кейинчалик бу ерда бундай бино қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги хусусида хулоса қилинди. Туман ҳокимининг ўринбосари суд қарорига асосан маъмурий жазога тортилди.

Турсунали энди Мунчоқтепада 8 хил турдаги макарон ишлаб чиқарувчи янги корхона барпо этиш ниятида. Бу билан 10 та янги иш ўрни яратилади. Унинг айтишича, банк муассасаси 400 миллион сўм миқдорида кредит ажратса, бу маблағнинг ярми бино қурилишига сарфланади. 70 миллион сўмига технология келтирилади, 80 миллион сўми хомашё харид қилиш учун ишлатилади. Қолган маблағ эса бино қуриш, корхона фаолиятини ташкил этиш ва уни ривож­лантириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Ўйлаймизки, туман ҳокимлиги мутасаддилари ёш, янгиликка интилувчан Турсун­али Апаралиевнинг бу истиқболли лойиҳасини амалга ошириши учун яқиндан ёрдам беради. Таҳририят эса мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда прокуратурасидан амалий саъй-ҳаракатларни кутиб қолади ва мавзуга яна қайтади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051481
  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541284
  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51829
  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511039
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16714

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz