NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви: Муаммолар ечим топмоқда

Январь 23
22:52 2018

Вилоят ҳокимлигида тадбиркор ва ишбилармонларни ўйлантираётган муаммоларини ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказиб келинаётгани яхши самара бермоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фаолияти давомида муаммога дуч келган тадбиркорларни   бирма-бир тинглади.

Мулоқот жараёнида ёш тадбиркор Ҳамидулло Қурбанов раҳбарлигидаги “Ҳамидулло текстил сервис” хусусий корхонаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида  Наманган туманидаги кичик саноат зонаси ҳудудидан ер майдони ажратиш масаласи ҳал қилиб берилди.

Янгиқўрғон туманидаги “Наманган импекс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нодира Мадалиева россиялик инвестор Александр Твердовский билан ҳамкорликда тикув-трикотаж цехи лойиҳасини тақдимот қилишди ва вилоят ҳокими улар фойдаланиш учун сўраган Заркент қишлоғида бўш турган собиқ агрофирма биносини инвестиция киритиш шарти билан тадбиркор ихтиёрига ажратиш юзасидан вилоят рақобат бошқармаси, савдо саноат палатаси, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддиларига аниқ кўрсатма берди.

Шу тарзда тадбиркорларнинг масалалари жойида ўз ечимини топди. Бир қатор ишбилармонлар эса кредит олиш, бинолардан ижара асосида фойдаланиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш имкониятига эга бўлдилар.

 

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051278
  1. Ўзбекистон аёллар U19 терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

    19 ёшгача бўлган футболчи қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишади.

    2016-07-12 13:42:47660
  1. Депутатлар муаммоларга ечим топмоқда

    Мулоқотларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизни бугунги ва эртанги ёруғ кунларимиздан рози бўлиб ҳаёт кечиришига қаратилганини таъкидланди.

    2017-04-06 19:02:42564
  1. Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

    2016-10-28 17:03:55712
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:57939

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz