NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

"Ҳоким ва ёшлар": Хайрулло Бозоров ҳар бир масала эътиборсиз қолмаслигини айтди

Июнь 29
11:23 2018
“Наманган ёшлар маркази” катта залида 30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳасида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров шаҳар, туманлардан келган бир гуруҳ ёшлар вакиллари билан учрашди.
 
 
Эътироф этиш жоиз, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бунинг замирида эса энг аввало ҳар бир йигит-қизнинг орзу-умидлари рўёби, порлоқ келажаги мужассам десак, асло муболаға эмас. Айниқса, жамиятимизда тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мард ўғлон” Давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилгани юксак ғамхўрликдан ёрқин далолат.
 
 
 
Қайд этиш даркор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига асос солинган ўтган бир йил давомида ёшлар манфаатларини таъминлашга қаратилган бир қатор амалий ишлар қилинди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд қилинган Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуаси наманганлик илмга чанқоқ ёшлар учун чинакам туҳфа бўлди. Ушбу мажмуада буюк маърифатпарвар аллома номи билан аталувчи чет тилларга ихтисослаштирилган мактаб, хиёбон ва музей, ошхона ва босмахона фаолият олиб бормоқда.
 
 
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилоятида истиқомат қилаётган 2 миллион 700 минг аҳолининг 60 фоизи, бошқчача айтганда 1 миллион 500 мингдан зиёдини 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларни ташкил этади. Таъкидлаш лозимки, улар учун вилоятда 2018-2021 йилларда 68 та кўп қаватли, 66 та намунали “Ёшлар уйлари”ни барпо этиш режалаштирилиб, шу кунга қадар 223 нафар фаол ва ташаббускор ўғил-қизларга “Ёшлар уйлари” топширилди.
Эътибор ва ғамхўрликларга жавобан ёшлар эришаётган ютуқлар ҳам шунга монанд бўлмоқда. Умумтаълим фанларидан ўтказилган олимпиаданинг республика босқичида 7 нафар ўқувчи ғолиб чиқиб муддатидан аввал олий ўқув юртлари талабаси номига эришди. Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда ўтказилган халқаро фан олимпиасида Наманган давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицей ўқувчиси Умиджон Ҳафизов физика фани бўйича олтин медални қўлга киритди.
Қувонарлиси, спорт соҳасида наманганлик ёшлар юртимиз байроғини юксакларга кўтармоқдалар. Иқтидорли спортчиларимиз 2018 йилнинг шу даврига қадар халқаро спорт мусобақаларида 38 та олтин, 11 та кумуш, 18 та бронза жами 67 та медалларни қўлга киритди.
 
 
Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан сўнги бир йил мобайнида ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик каби соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун 773 нафар ёшларга 7 миллиард 954 миллион 800 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида 1423 та янги иш ўрни яратилди.
 
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгашлари жойлашган касб-ҳунар таълими муассасалари негизида ташкил қилинган “Ёшлар марказлари”да 12 хил йўналишдаги тил ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 64 та бепул тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тўгаракларда ҳар куни 6500 нафарга яқин ёшлар билим эгалламоқда.
Вилоятда ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, барвақт олдини олиш бўйича хамкорликда олиб борилган ишлар натижасида ёшлар жиноятчилиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийиб 26 фоизга камайишига эришилди.
 
 
Хайрулло Бозоров билимли, ватанпарвар, ўз маҳалласи ва юртининг порлоқ эртаси учун қайғурадиган фидойи йигит-қизлар сафи кўпайиши учун энг аввало ўқиш, яъни китоб мутолаасига ва илм олишга интилиш кераклигини айтди.
“ – Таълимни тарбиядан ажратиб бўлмайди. Шундай экан, ёшларимиз бутун дунё тан олган миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаши, четдан кириб келаётган “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдидлардан ҳимояланиши лозим”, - деди вилоят раҳбари.
Ошкора руҳда кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан ҳокимга тўғридан тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.
 
 
Поп тумани Ғурумсарой қишлоғида яшовчи Фазлиддин Тўланов айни пайтда ижара асосидаги ердан унумли фойдаланган ҳолда қуёнчилик ва балиқчилик билан шуғулланиб келади. Яқинда унга Янгиобод маҳалласидан 2 гектар ер ажратиб берилди. Муаммо шундаки, бу ер майдони ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилмаган. Яъни, туман ҳокимининг қарори чиққани йўқ. Мурожаатни эшитган вилоят ҳокими бу масала тегишли тартибда ижобий ечимини топишини маълум қилди.
Чустлик Достон Убайдуллаев ишни кўзини биладиган ёш тадбиркорлардан. Ўзи ташкил этган “Музаффар Достон” хусусий корхонасида даставвал чорвачилик билан шуғулланган. Айни пайтда у Президент қарорига мувофиқ ёшлар учун  ажратилган 13 фоизли, имтиёзли кредитдан унумли фойдаланиш ниятида. Банк молиявий кўмакни ажратса, тадбиркор савдо шаҳобчаси, ошхона, кафе, гўзаллик салони, устахона каби маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ва супермаркетни ўзида мужассам этган йирик савдо мажмуасини барпо этишга киришади. Достон Убайдуллаев ҳокимдан ёшлар билан тез-тез учрашиб, уларнинг мурожаатларини эшитишга вақт ажратишни сўради. Хайрулло Бозоров тадбиркорнинг саволига жавоб қайтараркан, тез кунларда Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази биносида ёш тадбиркорлар билан ишлашга мўлжалланган инновацион марказ ўз фаолиятини бошлаши, ушбу марказ орқали ёшлар, хусусан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёш бизнесменларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.
Коллежни битиргач маълум муддат турли сабабларга кўра ишсиз юрган уюшмаган ёшлардан бири Сайёра Дадабоева ўз сўзида Наманган вилояти ҳокимининг аҳоли билан ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотни йўлга қўйганидан миннатдорлигини билдирди. У Хайрулло Бозоровнинг телеграм рақамига мурожаат қилиб, банкдан кредит олишда ёрдам беришни сўрайди. Вилоят раҳбари бу масалани ижобий ҳал этишга яқиндан кўмаклашди ва 15 миллион сўм миқдорида унга кредит ажратилди. Бунинг натижасида Сайёра Наманган шаҳрида якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши тикувчилик билан шуғулланадиган ёш тадбиркор қизга Наманган “Ёшлар маркази”дан бепул жой ажратиб берилди. 17 та тикув машинаси билан таъминланди. Сайёранинг мўъжаз цехида ёшлар иттифоқи рамзи туширилган футболкаларни ишлаб чиқариш ҳақидаги таклифи мақулланиши ва қўллаб-қувватланиши айтилди.
 
Нилуфар ТУЙЧИБАЕВА,
Наманган юридик коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси.
 

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051458
  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081003
  1. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров фаол ёшлар билан учрашув ўтказди

    Наманган вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Хайрулло Бозоров билан  Наманганнинг фаол ёшлари вакилларининг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди.

    2017-01-27 16:11:21587
  1. Газ йўқ, лекин қарз бор... Масала қандай ечим топади (видео)

    Наманган шаҳридан келиб тушган мурожаатлар жамоатчилик этиборида.

    2018-01-07 20:21:581914
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27859

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz