NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил
Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда 17:32 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Биз юртингизда сўнгги икки йил ичида рўй берган ўзгаришлардан мамнунмиз. Айниқса, сўз ва матбуот эркинлиги, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Шу боис биз Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида биринчилар қаторида ташкилотимизга аъзо бўлишини ижобий баҳоламоқдамиз, - дея таъкидлади Хосе Боргинио мулоқот якунида.
Батафсил

Ҳокимлар ўзларига берилган янги ҳуқуқдан қандай фойдаланишмоқда?

Июнь 07
00:26 2017
Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат мулки бўлган ностратегик объектларни, шу жумладан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “нол” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш имконини берган асосий фондларни модернизациялаштирган ва мукаммал таьмирдан чиқарган давлат мулки объектининг ижарачисига уни хусусийлаштиришда ижарага олинган объектни биринчи навбатда сотиб олиш учун устунлик ҳуқуқи берилди, танлов ва аукцион қатнашчисидан савдо шартларига тўлиқ мос келадиган таклиф тушганида давлат мулки объектини харид қилиш-сотиш тўғрисидаги шартномани тузишга рухсат берилди.
Умумбелгиланган солиқлар тўловчи давлат мулки объектларининг сотиб олувчилари олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой муддатга янги сотиб олинаётган давлат мулки объектлари бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилиб, уларга бўшаган маблағларни хусусийлаштирилган объектларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтириш шарти белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини амалга ошириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш билан биргаликда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан ҳам назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Президентимизнинг ушбу қарорларида республикани иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганига қарамай, айрим мулкдорларнинг қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдалана олишга ноқобиллиги сабабли ҳамон уларнинг сони анча миқдорни ташкил этиши қайд этиб ўтилган.
Шу билан бирга, қарорда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилаб қўйилди.
Идоралараро комиссия зиммасига:
тегишли ҳудудда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш, ўтказилган хатлов якунлари бўйича уларнинг рўйхатини шакллантириш;
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ташкил этиш, шунингдек, янги иш жойлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
инвестиция лойиҳасининг мақоми ҳақида, лойиҳани амалга ошириш ёки амалга оширмаслик тўғрисида хулосалар бериш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлар томонидан рухсатнома ҳужжатларини ва тижорат банкларининг кредитларини олишда уларга ёрдам бериш бўйича асосий вазифа ва функциялар юклатилди.
Бундан ташқари, мазкур қарорда давлат томонидан хусусий мулк қилиб берилган (шу жумладан устав капиталига берилган, сотилган ва бошқа усуллар билан бошқа шахсга берилган) кўчмас мулк объектлари, кейинчалик мулкдорлар ўзгарганидан қатьи назар, илгари хусусийлаштирилган бинолар, нотураржой хоналари ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари сифатида эътироф этилиши;
илгари хусусийлаштирилган бинолар ва нотураржой хоналари умумий майдонининг 50 фоиздан кўпроғи (бир бино ёки нотураржой хонаси контури доирасида) сўнгги 12 ой мобайнида товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)да фойдаланилмай келинган бўлса, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эьтироф этилиши;
қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда тугалланмаган, қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда - қурилиш бошланган санадан бошлаб 24 ой мобайнида қуриб битказилмаган ҳолларда илгари хусусийлаштирилган кўчмас мулк объектлари қурилиши тугалланмаган объектлар сифатида эьтироф этилиши белгилаб олинди.
Шунингдек, Идоралараро комиссия томонидан инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқарилгандан кейинги ойдан бошлаб, юридик шахслар - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар - мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки карра оширилган ставка бўйича тўлаши белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаган ҳолларда мол-мулк ва ер солиғини навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб икки карра миқдорда ошириш ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки карра миқдорда (аммо олти каррадан кўп бўлмаган) ошириб борилувчи коэффициент қўллаш тартиби белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнини кенгайтириш ҳамда енгиллаштириш, шунингдек, хусусийлаштирилган давлат мулки объектларида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ижобий муҳитни яратиш назарда тутилган.
Тоҳиржон ҲОЖИЕВ

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳокимлар ўртасида ўқ отиш беллашуви бўлиб ўтди

    Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

    2018-01-08 17:32:512971
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45858
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371112
  1. 21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

    Давлат тили бўлганлигинг

    Давлат эмасми,

    Кемтик эдинг,

    Тўлганлигинг

    Савлат эмасми?

    Ҳатто буюк юртлар сени

    Қилгай таржима,

    Оламни ром қилганлигинг

    Рағбат эмасми?!

    2017-10-17 14:12:443410

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz