NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олдилар

Апрель 26
11:18 2017

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик-танлови ҳозиргача юзлаб ишбилармон-тадбиркорларни элга танитди. Тадбиркорлар сафининг кенгайишига, бир сўз билан айтганда, уларнинг мамлакат иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссалари йил сайин ошиб боришида ана шу танловнинг аҳамияти беқиёсдир. Анъанага кўра бу йил ҳам вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 апрелдаги фармойишига кўра шаҳар ва туман босқичлари ғоятда кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Куни кеча Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежига йиғилган олтмишга яқин тадбиркор ва ҳунарманд ўзи тайёрлаган энг сара маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиб, кўпчилик томошабинлар эътиборини қозонди. Эътиборлиси шундаки, ана шу маҳсулотларнинг аксарияти юқори сифати, бежиримлиги билан хорижникидан асло қолишмайди. «Дамбоғ пойафзал савдо», «Дипломат пойафзал саноат савдо» корхоналарининг соф теридан тайёрлаган пойафзаллари-ю, “Изумруд мебель» хусусий корхонасининг мебель тўпламлари, «Наманган болажон савдо» масъулияти чекланган жамиятининг болалар учун ишлаб чиқараётган етти турдаги бўтқалари, «Наманган порлоқ-таъмирлаш сервис» масъулияти чекланган жамиятининг лок-бўёқлари барчада катта қизиқиш уйғотди.

Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаев Президент соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус-2017» кўрик-танловининг шаҳар босқичини очар экан, тадбиркор ва ишбилармон ҳунармандларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаларига алоҳида тўхталди. Уларнинг келгусидаги фаолиятларига омадлар тилади.

Ниҳоят, кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Жумладан, «Наманган порлоқ-таъмирлаш сервис» МЧЖ раҳбари Толибжон Муҳаммадиев «Энг яхши тадбиркор» тўқувчи Обиджон Жамолов «Энг яхши ҳунарманд» номинациялари бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Улар вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари, ўндан ортиқ номинациялар бўйича ғолибларга ҳам шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мўминжон СУЛАЙМОНОВ.
Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
 

Мавзуга оид

  1. Ғолиблар Тошкентга боришади

    Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Ташаббус» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    2017-05-03 13:26:351196
  1. Наманганда 144 киши ишга йўлланма олди

    Наманган шаҳридаги вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 

    2017-12-05 13:29:28602
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101122

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz