NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Олимпиада ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти ва “Malibu” автомобиллари топширилди

Август 29
18:24 2016

Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медални қўлга киритди. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 23 августдаги фармойишига мувофиқ Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида 29 август куни Олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Президентимиз раҳнамолигида барча жабҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг эркин ва озод, тинч-осойишта, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши, фарзандларимизни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. 

Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонланаётган шу кунларда ҳар биримизнинг дилимизда истиқлол берган буюк неъматларга шукроналик туйғулари жўш урмоқда. 

Ватан – муқаддас, унинг халқаро майдонда обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш энг олий бахтдир. Ўзбекистон спортчилари XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, бутун дунёга мардлик ва жасорат бобида улуғ зотларнинг муносиб ворислари эканини исботлади, халқимизнинг, Президентимизнинг ишончини оқлади, эркин ва обод Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрамига муносиб туҳфа ҳозирлади. 

Ўзбек бокс мактаби вакиллари мазкур Олимпиадада мамлакатимиз спортчилари шижоат ва маҳоратда, куч ва салоҳиятда тенгсиз эканини намоён қилди. Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига Олимпия ўйинларининг дастлабки олтин медалини бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида қатнашган Ҳасанбой Дўстматов келтирди. Ҳасанбой энг ёрқин жангларни олиб боргани учун Олимпия ўйинларининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди. 

– Бизни қўллаб-қувватлаб, ишонч билдирган халқимиз ва Президентимизга миннатдорлик билдирамиз, – дейди Ҳасанбой Дўстматов. – Бу ишонч бизни ғалаба сари руҳлантирди, кучимизга куч қўшди. Олимпия ўйинларида қўлга киритган олтин медалимни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман. 

Фазлиддин Ғойибназаров вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида, Шаҳобиддин Зоиров вазни 52 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда барча рақибларини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди. 

– Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритаман, деб ният қилган эдим, – дейди Шаҳобиддин Зоиров. – Ниятимга етганимдан, нуфузли мусобақада Ватанимиз байроғини баланд кўтариш насиб қилганидан жуда бахтиёрман. Бундай улкан ютуқларимиз Президентимиз раҳнамолигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик самарасидир. 

Ўз вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев ва Шаҳрам Ғиёсов кумуш, Рустам Тўлаганов ва Муроджон Аҳмадалиев бронза медаль билан тақдирланди. 

 

19.jpg

   
ХХХI ёзги Олимпия ўйинларининг энг муҳим воқеаларидан бири оғир атлетика баҳсларида рўй берди. Тажрибали оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритиш билан бирга Олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканини бутун дунёга яна бир карра намоён қилди. 

– Менинг ғалабам – бутун Ўзбекистоннинг ғалабасидир. Биз, ёшлар, озод ва обод юртда туғилиб вояга етганимиздан ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан мусобақага чиқаётганимиздан фахрланамиз, – деди Руслан Нурудинов. – Президентимиз ёшларга қарата маррани доимо баланд олинг, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас, ҳеч қачон кам бўлмайди, деган сўзлари қалбимизга муҳрланган. Президентимизнинг ушбу даъватлари бизни янги-янги марралар сари чорлайди. 

XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларида ҳам спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этди. Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, Элмурод Тасмуродов, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига бронза медални тақдим этди. 

Давлатимиз раҳбарининг фармойишига мувофиқ мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун спортчиларимиз бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланди. Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчиларимизнинг ҳар бири 200 минг АҚШ доллари, кумуш медалга сазовор бўлган спортчиларнинг ҳар бири 100 минг доллар, бронза медални қўлга киритган спортчиларнинг ҳар бири 75 минг доллар билан мукофотланди. 

Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизга “Malibu” автомобили ҳам берилди. 

Ўзбекистон халқ артистлари О.Назарбеков, М.Азизов ва бошқалар спортчиларимизни Олимпия ўйинларидаги юксак муваффақияти билан табриклаб, келгуси нуфузли мусобақаларда омад тилади. 

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Р.Рўзиохунов, спортчилар Ҳ.Дўстматов, Р.Нурудинов, Б.Мелиқўзиев, Р.Тўлаганов ва Д.Ўрозбоев Президентимиз Ислом Каримовга мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди. 
 

 

Байрам Айтмуродов, Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Инҳа Университети талабаси мобиль иловалари ярмаркасида ғолиб бўлишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

    2016-07-19 18:56:521089
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401923
  1. Ҳасанбой Дўсматовга 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди

    Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугаётган йил сарҳисобини ўтказди.

    2016-12-29 08:43:23620
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:151094
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191229

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz