NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Олимпиада совриндори Бектемир Мелиқўзиев темирчилар сулоласидан

Декабрь 30
11:25 2017

Наманган Давлат унверситетида Рио де Жанейрода ўтказилган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, Жаҳон чемпиони Бектемир Мелиқўзиев билан учрашув бўлиб ўтди. Бундай учрашувларнинг ташкил этилиши талаба ёшлар тарбияси учун катта аҳамият касб этади. Спортчининг фаолияти, унинг эришган ютуқлари ҳамда мамлакатимиз боксчиларининг дунёда етакчи ўринларни эгаллаганлиги юртимизда спортга бўлган эътиборнинг самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб, биз  Бектемир Мелиқўзиевни суҳбатга тортдик.

-  Бектемир, сизнинг кўпроқ рингдаги баҳсларингизни кузатиб ўрганганмиз...
-  Албатта, боксда ўзим орзу қилганимдек, жуда катта ютуқларга эришдим. Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 20-умумтаълим мактабида ўқиб юрган кезларимдаёқ спортга меҳр қўйганман. Дадам устозим Маъруфжон Аҳмедовга бошлаб борганларида боксчи бўлиш орзуим янада ошган. Аввало, тинимсиз меҳнат, машқлар, қатъий интизом асосида шуғулландим. Илк мусобақада Қўқон шаҳрида қатнашганман. Ўшанда 38 килограмм вазн тоифасида рингга чиқардим. Кейинчалик 2011-йилда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлдим. Бугунги кунда ҳам ўз устимда мунтазам ишлаяпман.
- Биламиз спортчини деярли бўш вақти бўлмайди, шундай бўлсада айрим кунларда бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
- Турли йиғинлар, терма жамоа билан сафарлардан қайтгач уйда, темирчилик устахонасида вақт ўтказишни одат қилганман. Ота-боболарим темирчи бўлишган. Жуда моҳир уста-ҳунармандларнинг еттинчи авлоди эканимдан доимо фахрланаман. Бу ҳунар билан оиламизнинг барча аъзолари шуғулланишади. Мен ҳам бундан  истисно эмасман. Аксинча, темирчиликка бўлган ҳавасим ҳамманикидан юқорироқ бўлса керак. Умуман, оила аъзоларим барча ютуқларимда муҳим ўрин эгаллашади. Доимо қўллаб-қувватлаб туришади, маслаҳат беришади. Шу боис комил инсон тарбиясида, аввало, оиланинг аҳамияти беқиёс деб ўйлайман. Оиладаги анъаналарни давом эттириш эса бизнинг фарзандлик бурчимиз. Отам Бектемир деб исм қўйганда «Темирчиларнинг беги, моҳир уста бўлсин», деб ният қилган эканлар. Бу ҳунарни пухта эгаллаганимдан хурсандман. Қишлоғимиздаги устахонада ўроқ, болта, отлар учун тақа тайёрлаш билан шуғулланиб тураман. Бу бўш вақтимга мазмун бағишлайди.
- Терма жамоадаги дўстларингиз сизнинг моҳир ҳунарманд эканингизга ҳавас қилишса керак?
- Албатта, бу ҳақда йиғинлар вақтидаги ўзаро суҳбатларда гаплашамиз. Чунки ҳамма ҳам нимагадир қизиқади. Терма жамоадаги дўстларимдан бири, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби, чустлик Муроджон Аҳмадалиев футбол ўйнашни хуш кўради. Пазандаликдан хабари бор. Бу билан айтмоқчиманки, ҳар бир спортчи ўз соҳасида етукликка интилиш баробарида бирор бир ҳунар ёки ишни яхши бажара олишга талпиниши зарур. Ахир халқимиз «Йигит кишига қирқ ҳунар оз» деб бежиз айтмаган.
       Суҳбатдошимизнинг  бу фикрлари яъни, ғалабаларининг сабабини тинимсиз машғулотлар билан бирга ота-онаси, устозлари, ватандошлари ва мухлислари билан боғлаши ундаги инсонийлик хислатларининг нечоғлик юқори эканлигини кўрсатиб берди. Бу эса олимпия маданияти, олимпизм ғояларининг спортчиларга кўрсатаётган ижобий таъсирларини намойиши десак асло муболаға бўлмайди. Яна савол беришга ошиқаман.

- Сизнинг ғалабаларингиз кўпроқ нимага боғлиқ?

-  Ҳар бир жанг учун рингга чиқар эканман, у ерда бир ўзим эмас, бутун бир халқ билан бирга турганлигимни ҳис этаман, шу захоти билакларимга шу халқимнинг кучи жам бўлади!

Бектемир университетимиздаги тенгдош спортчи ва талабаларга ўз тажрибаларини улашиш билан бирга, уларнинг спорт фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, кириб келаётган янги йил билан иштирокчиларни қутлади. Ўтказилаётган мана шундай тадбирлар олимпия таълими, маданиятини, ғояларини бир сўз билан айтганда Ўзбекистонда олимпиада ҳаракатини ривожлантириш, янги “олимпионик”ларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Суҳбатни   НамДУ ўқитувчиси
Абдулазиз Ҳамиджонов олиб борди. 

Мавзуга оид

  1. Рио-2016. Бектемир Мелиқўзиев финалда, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали совриндори
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ўтказилаётган мусобақаларида бугун яна бир спортчимиз ҳал қилувчи финал баҳсида олтин медаллар учун курашиш хуқуқини қўлга киритди.
    2016-08-19 07:54:19693
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:15874

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz