NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди

Август 02
15:46 2016

Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди. 

Шу муносабат билан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари, спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлди. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси М.Усмонов, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори В.Тян ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор профессионал спортчиларни тарбиялашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Бунинг самарасида спортчиларимиз нуфузли мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришаётир. 

Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш, унда ўз Ватани шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг энг эзгу орзусидир. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ спортчиларимиз мазкур нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўрди. 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган бу галги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашади. 

Президентимизнинг 2016 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарори олимпиячиларимизнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида муносиб қатнашишини таъминлашга хизмат қилади. 

– Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда, хусусан, Олимпия ўйинларида қатнашаётган ҳар бир спортчи ортида ўзини шундай юксак даражага етказган Ватани, халқи турганини, уларнинг ишончини оқлаш бурчи эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зоҳид Кенжаев. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга куч-қувват ва ишонч бағишлайди. Биз Олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

– Спортчиларимиз эришаётган юксак натижалар мамлакатимизда маҳоратли спортчиларни тарбиялаш тизими тўғри йўлга қўйилгани самарасидир, – дейди таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Ким. – Ишонамизки, ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз ўз маҳоратини намойиш этиб, ҳеч кимдан кам эмаслигини ва кам бўлмаслигини яна бир бор исботлайди. Олимпиячиларимиз халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик шодиёнасига муносиб совғалар тайёрлаши шубҳасиз. 

– Биз, спортчилар учун давлатимиз байроғини янада юксакларга кўтариш энг катта бахтдир. Халқаро майдондаги ғалабаларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янграшига бор куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз, – дейди енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина. 

Спортчилар номидан сўзга чиққан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Соиб Қурбонов ва Гулноза Матниёзова, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов Президентимиз раҳнамолигида спортни риовжлантириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Олимпия ўйинларида халқимиз ва Президентимизнинг ишончини оқлашга, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига муносиб совға билан қайтишга ваъда берди. 

Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг махсус самолётида жўнаб кетди. 

 

Байрам Айтмуродов, Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманганлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди

    Сафар олдидан барча зиёратчилар жойлардаги марказлашган тиббиёт пунктларида эмландилар.

    2016-08-25 10:27:131082
  1. Фото: Паралимпиячиларни Бразилияга кузатиш маросими

    Тошкент аэропортида Ўзбекистон термасини Риодаги XV Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

    2016-08-30 16:01:09818

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz