Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади

Июль 21
15:45
2018
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Элдор Туляков туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорини кескин танқид қилди. У бу ҳақда Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида изоҳ қолдирган.
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Қайд этиш жоиз, бундан олдин ҳам депутат бу борада, яъни, республика Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси бўйича муносабатини қуйидагича билдириб ўтганди:
“- Мазкур масалага биз мақтанчоқлик, ман-манлик омили сифатида эмас, балки табиий иқлим шароитимиздан келиб чиқиб, соғлиғимизни асраб-авайлаш учун кўриладиган чора сифатида қарашимиз лозим”.
Депутатнинг айтишича, автомашина ойналарини қорайтириб, мақтаниб юрадиганлар ҳам топилади, лекин бунақалар кўпчилик эмас.
“- Шундай экан, пуллик бўлса ҳам, кун мобайнида асосий вақтини машинада ўтказадиган такси ҳайдовчилари учун ҳам автомашина ойналарини қорайтириш имконияти яратилиши лозим”, - деганди у. Бироқ, депутат “пуллик бўлса ҳам” жумласи билан бунчалар катта нархни назарда тутмагани кейинги муносабатидан аён бўляпти.
Мавзуга оид
Ҳурматли Спикер!
Ҳурматли Сенат раиси!
Муҳтарам депутатлар ва сенаторлар!
Қадрли қўшма мажлис иштирокчилари!
- Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси Олимжон Тўхтаназаров пора олаётган вақтда қўлга тушди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасининг энг яхши боксчиси деб топилди.
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.