NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

Олийгоҳларга қабул қанчага ошади? Махсус сиртқи бўлимларга қандай талаблар асосида қабул қилинади? Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси...

Май 25
18:18 2017

2017-2018 ўқув йилида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига қабул қанча ошади? Махсус сиртқи бўлимларга қандай талаблар асосида қабул қилинади? Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш тартиблари қандай? 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида бу масалаларга ойдинлик киритилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорларида белгиланган вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизими янада такомиллашаётгани таъкидланди. 

Тадбирда вазирликнинг кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Ражабов мамлакатимиз олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ҳамда 2017-2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул масалаларига оид ахборот берди. 

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига жорий йилги қабул ўринлари оширилгани, бунда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ва иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги талаблари инобатга олингани айтиб ўтилди. 

2017/2018 ўқув йилида 66 минг 316 бакалавр (давлат гранти асосида – 18 минг 194), 5 минг магистр (давлат гранти асосида – 1 минг 556) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади. Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 (давлат гранти асосида – 15), Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 абитуриент талаба бўлади. 

36 олий таълим муассасасида бакалавр йўналиши бўйича 114, 42 ўқув юртида магистратура йўналиши бўйича 104 янги мутахассислик жорий этилмоқда. Тошкент давлат техника ва Тошкент давлат аграр университетларининг Термиз филиаллари учун қабул квоталари, шунингдек, юқори малакали тиббиёт кадрларига эҳтиёж катта бўлган ҳудудлар учун юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари ҳам тасдиқланган. 

Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул учун квота миқдори таълим муассасасининг мавжуд имкониятлари ва таълим йўналишларидан келиб чиқиб Давлат комиссияси томонидан белгиланади. 

 

Мавзуга оид

  1. Наманган туманида жорий йилда 16 миллион долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинади

    Тумандаги 16 корхонада экспорт амалиёти йўлга қўйилган. Улар томонидан ташқи бозорга тиббиёт пахтаси, асал, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. 

    2016-08-10 20:10:26895
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45789
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:03977
  1. Шу куннинг саволи: Тўлов-контракт миқдорининг оширилганлиги тўғри(ми)?
    Агар бизда ҳам, ҳеч бир талабага стипендия умуман тўланмайдиган бўлса, тўлов-контракт миқдори 1,5-2 миллион сўмдан ортмаган бўлар эди ҳамда бу миқдор биздаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан ҳам катта фарқ қилмас эди. Яна шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳар йили тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганларнинг 90-95%и ўқишни давом эттирадилар ҳамда бир ўқув йили давомида 0,5% гача талабалар тўлов-контракт маблағини тўлай олмаганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилади. Албатта бунда, минглаб ёшларнинг тақдири турганлини ҳам унутмаслик зарур. 
    2018-07-11 15:18:24616

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz