NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Оллоҳ, онамни асра ва умрини узоқ қил

Март 08
15:24 2019

Олислардан бир интиқ

нигоҳ менга термулар,

Кўнгли чўкиб, ўксиниб,

ногоҳ ерга термулар,

Дийдоримни тополмай

бир-бир элга термулар,

Шу интизор кўзларни

ҳеч юмилмас – уйғоқ қил,

Оллоҳ, онамни асра

ва умрини узоқ қил.

 

Юзларига тақдирнинг

шамоллари битди хат,

Ҳар йўқотган кунидан

топди аччиқ бир ҳикмат,

Умри кимларга бахш-у

ўзига йўқдир шафқат,

Майли, қадди дол бўлсин,

майли, сочларин оқ қил,

Оллоҳ, онамни асра

ва умрини узоқ қил.

 

Кафтларида мен учун

доим ризқ ва дуо бор,

Менинг бахтимдан бўлак

унда не муддао бор,

Она деган каломда

наҳот шунча даво бор,

Ҳеч кимга зор бўлмай-у,

онамга яқинроқ қил,

Оллоҳ, онамни асра

ва умрини узоқ қил.

 

Ўз боғини тарк этган

қуш каби учдим-кетдим,

Хотирда сақлаб бўлмас

туш каби учдим-кетдим,

Худди онам боқийдек

ташлаб-у учдим-кетдим,

Мен қуш каби қайтайин,

уни яшнаган боғ қил,

Оллоҳ, онамни асра

ва умрини узоқ қил.     

 

Носиржон Жўраев,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир,

“Шуҳрат” медали соҳиби.

 

Мавзуга оид

  1. "Бир кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил"

    Биз эса Камероннинг “Титаник” фильмида қандай манзаранинг гувоҳи бўламиз? Барчаси тескари кечганлигига! Кинода айнан бой-бадавлат кимсалар йиртқичларча болалар ва аёлларни нари суриб қайиқларни эгаллаб олишади. Камерон нега ҳақиқатга хиёнат қилди? Балким у социалистдир? Асло йўқ.

    2018-06-01 16:54:323067
  1. Газета ва журнал ўқинг умрингиз узаяди! Китоб ўқисангиз эса ундан-да узоқ яшайсиз

    Ҳиндистонда Анваршоҳ Кашмирий деган зот ўтганлар. Шу зот айтадилар: «Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман».  Қаранг, ўша Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги кутубхона ўша пайтда дунёда энг китоби кўп бўлган кутубхона бўлган.

    2017-06-18 01:00:361733
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281180

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz