NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ОЛТИН КУЗ "СИМФОНИЯ"СИ ЁКИ ДЕҲҚОНБОЙ БУВАНИНГ ЎЙ - ХАЁЛЛАРИ

Октябрь 30
18:11 2017

Кўп дўстлар ўз ўрнин билиб далада,

“Оқ-олтин” тераркан давра қилиб кенг

Ҳашар зап қайнаган шундай паллада

Деҳқонбой бувамиз нелар дейди,-денг:

 

Катта куч –

Шифокор,

Домлалар ишда,

Ёш-яланг хотиржам дарсин қилади.

Тўй, йўриқ авжида,

Э! Бу кетишда

Пахтамиз тақдири нима бўлади?!

 

Эҳҳе!

Ҳеч хаёлдан кетмайди нари,

Ўтмишда бундай йўл қилиб бўлмасди.

Тўй, йўриқ қаёқда?

Куз маҳаллари

Ҳаттоки

Хотиржам ўлиб бўлмасди...

 

Яна бир ҳолат ўй-хаёлимда жо,

Ҳали ҳам ғазабнок бўлгум бу ишдан:

Пахтага бормаган

Синглим Осиё

Беҳуда

Ҳайдалиб кетган ўқишдан.

 

Эзса-да сариқ,-деб аталган вабо

Тинимсиз режалар кетин қувирдик.

Йил бўйи даладан чиқмасдик,

Ҳатто

Қишда ҳам сандалда кўрак чувирдик...

 

Болалар дарсгамас пайкалга кирган

Жойлари шийпонда –

Ётоқда эди.

Даладан толамас

Бола қидирган

Ҳақгўй “МОТ” ўшанда қаёқда эди?..

 

Йил бўйи далада мардикор этиб,

Қонимиз сўрарди собиқ Иттифоқ.

Момиқдай толалар уларга кетиб

Бизларга қоларди фақат бўш чаноқ...

 

Ҳа, пахта базаси эдик жаҳонда,

Ғам эди мавсумнинг ҳар сонияси.

Шўролар вассали – Ўзбекистонда

Шу эди олтин куз “симфония”си.

 

Шулардан ўртаниб ғудраб қоламан,

Ўтмаса ҳам энди ҳеч кимга сўзим.

Нима ҳам қилардим,

Ўйга толаман,

Саволлар бераман ўзимга ўзим:

 

Қайларда юрибсан,

Хаёлга толиб,

Ё миянг чалғиброқ қолдими хиёл?

Бугунги озод эл,

Ҳур замон қолиб,

Ўтмишга берилиб кетдинг-ку, эй чол...

 

Юртда бу кун аҳли шифокор бир он,

Ишидан қолмагай,

Дарслар  ўтилар.

Шунда ҳам тинимсиз юксалар хирмон,

Ҳашар бор

Маррамиз ишғол этилар.

 

Хорижда ҳамонки қилишиб ғийбат,

Тирноқлар остидан қидиришар кир.

Биз эса кундан-кун бўлиб серғайрат,

“Оқ-олтин” тергаймиз ошиб дала, қир.

 

Энди ҳур-озодмиз,

Тўксак арзир тер,

Ҳеч ёққа кетмагай

Бойлик –

Толамиз.

“Демократ” жаноблар нима деса дер,

Барибир пахтамиз териб оламиз!

                                                        Зиёвиддин МАНСУР

 

Мавзуга оид

  1. Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади

    ХХР раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

    2016-12-06 12:53:17417
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:30976
  1. Кўз саратонига қарши дори топилди

    Юта университети тадқиқотчилари кўз раки ёки ретинобластома каби даволаш қийин бўлган зарарли ўсимталарни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишди.

    2016-06-06 11:26:281065
  1. Жуда иссиқ чой ёки қаҳва саратонни келтириб чиқариши аниқланди

    Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. 

    2016-06-17 10:06:53960

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz