NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

"Олтин мерос"нинг меросхўрлари ким? Ёки бир ярим аср аввал Наманганга илк техникани олиб кирган Қодирхўжа эшон уйининг бугунги аҳволи ҳақида

Ноябрь 02
07:21 2017
Муҳтарам Президентимизнинг тарихий обидалар, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни таъмирлаш, умрини узайтириш, халқимиз қадамжонларига айлантириш борасидаги кўрсатмалари ҳаммамизга дастурил амал бўлиши керак. Бироқ бизда мавжуд бўлган табаррук масканлар қадрига етмаймиз. Ҳозиргача бу маданий мерос объекти аянчли аҳволда. Мутасаддилар ҳаракати бошланганига икки ойдан ошган бўлсада, ҳали амалий ишдан дарак йўқ. Бундай обидаларни сақлаш ва авайлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг номи қоғозда бору иши умуман йўқлигини, айнан шу Қодирхўжа Эшон уйининг ўн йиллардан бери аянчли ҳолатда ётгани билан исботлаш мумкин. Наманганлик меценатнинг уйида хожатхона қурилишига ҳам бефарқ қаралди. Икки қаватли дўкон ва омборхона бунёд этилишига жамоатчилик ва мутасадди раҳбарлар бир неча йиллардан буён кўз юмиб келишмоқда. Қадриятларни қадрлаш ҳақида маърузалар қиладиган муҳтарам имомларимиз ҳам бундай нохуш ҳолатларни кўриб кўрмасликка олиб келишаётганини қандай тушуниш мумкин?

  Шу ўринда шаҳримиздаги маданий мерос объектлари саналган – Қодирхўжа эшон уй ёдгорлиги тўғрисида икки оғиз эслатиб ўтамиз. Мазкур ҳовли-жой 1880-1890 йилларда қурилган. Унинг эгаси XIX асрнинг биринчи ярми XX асрнинг бошларида яшаб ўтган. Шаҳарнинг нуфузли шахсларидан бўлган. Давлатманд ва саҳоватли киши сифатида ном қозонган, очларга таом, кўплаб фуқароларга иш берган.

 Наманган шаҳрида биринчилардан бўлиб пахта заводи қурган. Завод ҳозирги Бобораҳим Машраб ҳайкали ва “Нуронийлар маскани”нинг ўртасида бўлган. Заводчи бой Россия ва Европанинг кўплаб шаҳарларида бўлган. Наманганга илк бор фотоаппарат олиб келган.

  Бинонинг қурилиш услуби шарқона, нақшлари европача. Ҳовли ички-ташқи хоналардан иборат бўлган. Хоналар шифти – ўрта ховузсимон қисми васса-жуфт, атрофлари катаксимон қилиб бунёд этилган. Катакчаларнинг ичига буғдойзорлар, қарағайзорлар ўрмон ва денгиз қирғоғида жойлашган қаватли уй тасвирлари чизилган.

  1917 йил большевикларга қарши курашган Қодирхўжа эшон истиқлол орзусида яшаган. Кураш 1919 йилгача  давом эткан. Ҳукумат большевикларга ўтгач Қодирхўжа эшон ўзига қарашли одамларни олиб Бухорога кетади. Амир Олимхон хузурида бўлиб, Фарғонада бўлаётган воқеаларни айтади. 1920 йилда большевиклар амир билан тузилган урушмаслик тўғрисидаги шартномани бузадилар. Фрунзе қўмондонлигидаги қўшинлар Бухорони тўпга тутади. Қодирхўжа эшон халок бўлиб, Хожа Баҳоуддин мозорига дафн этилади.

 Қодирхўжа эшоннинг ёдгорлик уйи социализм даврида турли мақсадларда фойдаланилди. Зобитлар ётоқхонаси, хотин-қизлар артели, пед билим юрти, пед билим юрти ётоқхонаси, ногиронлар уйи, ижтимоий таъминот базаси, вилоят кўнгилли ўт ўчириш жамияти идораси...

  1919 йилдан бери таъмирланмаганди. 1970 йилларда меъморчилик обидаси сифатида рўйхатга олинган. 1985 йилга келиб обидани таъмирлаш ишлари бошланди. Ёниб кетган қисмининг кули, 200 машинага яқин ахлат, қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.

1992 йилда жуда катта таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди. Шу йили “Мерос” илмий маркази ташкил этилди. Унга масъул этиб, Наманган шаҳрининг зиёли кишиларидан бири, матншунос, хатшунос, адабиётшунос, тилшунос Аҳмад Убайдуллоҳ тайинландилар. Кўргазмалар хоналарини, қўлёзмаларни, Наманган қуръони номини олган муқаддас китобни ўта ноёб нусҳасини жуда кўп ватандошларимиз, хорижлик меҳмонлар қизиқиб зиёрат қилишди, кўришди.

  1996 йилда “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилиб, “Мерос” илмий маркази жамғарма ихтиёрига ўтказилди.

Бу ердаги китоб хазинасига кўплаб қадимий, ноёб қўлёзма ва босма китоблар, нодир ашёлар йиғиб жамланди. Ҳовлида 100 ёшдан ошган тут дарахти бор. Бугун обида ачинарли аҳволга тушиб қолган.

Қодирхўжа Эшоннинг авлодларидан бўлган  Маҳаммадхон Ҳамитов айни пайтда бизнинг порталимизда фаолият кўрсатиб келмоқда. Унга онамерос бўлган ушбу муқаддас даргоҳнинг бугунги ҳолати ҳақида таассуф билан шундай дейди:

- Тарихга ҳурмат шуми? Қадриятга эътибор шуми? Наманганда ўзи туристлар келадиган бирорта жойнинг ўзи борми? “Олтин мерос” жамғармасининг идораси бўлиб туриб парокандаликка юз тутаётган бу тарихий қадамжони ёшлар масканига айлантирадиган вақт келмадимикан.

  Бу ҳақда мавзуни ўрганиб, жамоатчиликни тўла хабардор этамиз. Ушбу масканни ўсиб келаётган ёшларимизнинг ибрат оладиган қадамжосига, Наманган туризм нуқталаридан бирига айлантирамиз.

Анвар ИКРАМОВ

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281308
  1. Ўзбекистон боксчилари — ёшлар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида

    Ўзбекистоннинг тўрт вакили Санкт-Петербургда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ярим финалига чиқди.

    2016-11-24 11:18:03725
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:30932
  1. Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

    Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.

    2016-11-07 14:32:22980
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15869

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz