NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргинома 12:47 18/06/2018
Батафсил
Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда 10:00 18/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Батафсил
Ҳажга бориш тартибидан хабардормисиз? 20:13 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.
Батафсил
"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда 19:43 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ...

Батафсил
"Истеъдод мактаби": ёш ижодкорлар Наманганда сараланди 20:08 16/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Семинар доирасида ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, бадиий публицистика, драматургия, назм ва наср каби йўналишлар бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга Наманган вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил

ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

Июль 15
08:49 2016

Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

Айни пайтда ушбу гўша 200 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Ушбу оромгоҳ барча қулайликларга эга. Сузиш ҳавзаси, турфа арғимчоқлар, спорт майдончалари, кутубхона болалар ихтиёрида.

Яқинда оромгоҳга туман ҳокими Азамжон Султанов ташриф буюриб, дам олувчилар билан дилдан суҳбатлашди.

- Мен Тўрақўрғон туманидан дам олиш учун келдим,- дейди ўзини Сардор деб таништирган болакай. Қўшиқ айтиш, расм чизиш менинг жону дилим. Бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим.

- Бувимникига таътилни ўтказиш учун келгандим. Шу баҳона оромгоҳда мазмунли дам оляпман. Ҳар куни турли тадбирлар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

- Бундан жуда ҳурсандман,- дейди Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 250-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Бектошева.

«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши томонидан оромгоҳда ранг-баранг тадбирлар ташкил этилмоқда.

Наманган мухандислик педагогика институти ва Наманган  саноат касб-ҳунар, «Камолот» ЁИҲ фаол талабалари Ҳусанбой Пошшохонов, Сарвиноз Адашева, Ҳамзабек Абдуҳамидов, Маъмура Исмоиловадан иборат тарғибот гуруҳи.

«Ватанимга дил изҳори» шиори остида ўтказилган «Мустақиллик шукронаси» байрам тадбири дам олувчиларда катта таассурот қолдирди.

- «25» акцияси «Мустақиллик – менинг тақдиримда, «Ватанимга дил изҳори» лойиҳалари орқали жонажон ватанимизни ўтмиши ва бугунги, истиқлоли улуғ неъмат эканлиги, тарих солномалари ҳақида маълумотлар бериб боряпмиз. Лойиҳамиз доирасида, карвинг санъати, театрлашган томошалар, қизиқарли савол-жавоблар ўрин олган,- дейди Наманган саноат касб-ҳунар коллежининг маънавият бўлими мудири Азиза Мирзаназарова.

Тадбирларда фаол қатнашган ўқувчилар ташкилотчиларни эсдалик совғалари билан ҳам тақдирландилар.

Мадина ЖУМАБОЕВА,

оромгоҳ тарбиячиси

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда «ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда

    Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳамда бир қатор ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигидаги бир қатор тижорат банклари билан ҳамкорликда 2008 йилда буён ҳар йили анъанавий тарзда “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танлови ўтказиб келинмоқда.

    2016-07-26 14:20:52745
  1. Олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади

    Риодаги олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

    2016-07-23 15:04:34784
  1. Ёз мавсумида Ўзбекистонда 1290 оромгоҳ фаолият кўрсатади

    Мавсум давомида мамлакатимиз миқёсида жами 1 минг 290 оромгоҳ, шу жумладан, 214 стационар, 936 кундузги, 140 меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу оромгоҳларда жами 294 минг 351 бола соғломлаштирилади.

    2017-05-30 16:43:23926

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz