NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Қомусимиз бахтимиз

Декабрь 07
15:56 2017

Мамлакатнинг ривожи, халқнинг фаровон ҳаётини кафолатловчи мезон унинг қабул қилган Конститутциясидир. Мазкур муҳим ҳужжат бутун миллат ва давлат тақдирида муҳим бурилиш ясайди.

Шундай қомусий китобни қадрлаш унга бўлган ҳурматда намоён бўлади. Конститутциямизнинг чорак асрлик тўйи юртимизнинг барча жойларида катта тантана қилинмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактабида “Қомусимиз бахтимиз” шиори остида тадбир ўтказилди.  Унда 5-, 6-, 7-, 9-синфнинг 30 нафардан ортиқ ўқувчилари ўзларининг сиёсий, конститутциявий билимларини саҳна кўринишларида, саводхонлик чиқишлари билан намойиш этдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг яратилиш тарихига бағишланган видеороликни намойиш этиш билан бошланди. Байрамона тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Эгашали Турсунов очиб берди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда ўқувчилар конститутция тарихи, унинг моддаларини саҳна кўринишларда, слайд орқали намойиш этдилар. Ҳар бир саҳна чиқишлари моддалар асосида тасирли кўринишда акс эттирилди. Шеърлар ўқилди. Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар куйланди.  

Тадбир якунида барча иштирокчи ва томошабин ўқувчиларга мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Шуҳратжон Муҳиддинов ҳаётимиз мазмун моҳиятини ифодаловчи конститутция борасида зарурий маълумотларни айтди.

Мазкур тадбир якунида мактаб ҳаёти учун муҳим хушхабар эълон қилинди. Байрам арафасида мактабимиз директори Масудахон Мирзалиева «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирлангани мактаб жамоасига муносиб совға бўлди.

 

Раънохон ИСМОИЛОВА,

Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактабнинг тарих фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. НАМАНГАНДА ҚОМУСИМИЗ ШАРАФИ

    Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб тантанали маросим ўтказилди.

    2016-12-06 14:30:35513
  1. Бахтимиз пойдевори

    Наманган юридик коллежида ҳуқуқшунослик, ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси, хўжалик фаолияти ҳуқуқшуноси, менежмент йўналишларида мутахассислар тайёрланади. 

    2016-11-23 18:02:381718

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz