NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол...

Октябрь 21
15:10 2018
Ўзбек тили - халқимизнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи ва тарихидир. Айни кунларда 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли адабий кечалар, давра суҳбатлари, байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
 
Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши фаоллари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
 
Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол…
Турк назмида чу мен тортиб қалам,
Айладим ул мамлакатни якқалам…
 
Буюк аллома Алишер Навоий тилимизнинг гўзал, жуда бой тил эканини исботлаб берди. Абдурауф Фитрат эътироф этганидек: "Навоий туркий тилининг адабий ҳамда бой тил эканини билдирмак учун ўзининг "Муҳокамат-ул луғатайн” деган асарини ёзиб чиқарди.”
 
Туркийдаги бетакрор ғазалу рубойилари, ўлмас "Хамса” асари Навоийни сўз мулкининг султони деган юксак эътирофга сазовор қилди. Чунки ҳеч бир шоир, Алишер Навоий каби ўзбек тилининг тараққиётига, унинг бутун дунёга танитишдек буюк заҳматни амалга ошира олмади.
 
Айнан, Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар. Айнан юқоридаги беназир шоирларимизнинг туркий ғазаллари, туюқлари, рубоийлари орқали биз ўз тилимизни нақадар жозибадор эканини ҳис қиламиз.
 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, давлат тилини бойитиш ва янада такомиллаштириш, тил маданиятини, ўзаро муомала сифатини юксалтириш, оммавий муомалада ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратади. Ушбу масала юзасидан тизимли равишда парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиб келмоқда.
 
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг жойлардаги ижросини ўрганиб, мавжуд камчиликларнинг олдини олиш юзасидан сессия қарорларини қабул қилмоқдалар.
 
Бир сўз билан айтганда, тил – миллатнинг маънавий бойлиги. Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлади. Шундай экан, ўзбек тилини ҳурмат қилиш ва сақлаб қолиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. 
 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ахборот хизмати.
 
 

Мавзуга оид

  1. 21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

    Давлат тили бўлганлигинг

    Давлат эмасми,

    Кемтик эдинг,

    Тўлганлигинг

    Савлат эмасми?

    Ҳатто буюк юртлар сени

    Қилгай таржима,

    Оламни ром қилганлигинг

    Рағбат эмасми?!

    2017-10-17 14:12:443541
  1. 1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ Чемпионлар оиласи

    1985 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган Тоҳиржон  Сатимов Наманган Давлат университетини жисмоний тарбия факультетини 1995 йилда тамомлаган. 

    2016-09-29 17:57:161188
  1. Президент қарори билан Наманган Маданият коллежининг аввалги мақоми тикланди!

    Ярим асрдан зиёд ўз тарихига, ўзига хос анъаналарига эга бўлган, водий вилоятларидаги маданият муассасаларини етук кадрлар билан таъминлаб келган собиқ Наманган маданият (техникуми) коллежи  янги ўқув йилидан  бошлаб, яна ўзига муносиб – маданият коллежи мақомида фаолият юритади.

    2017-06-28 21:55:051611
  1. ЮНИСЕФ: “Дунёнинг 385 миллион боласи қашшоқликда кун кечиради”

    Жаҳон банки қашшоқликда кун кечирадиган аҳоли ҳудудларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурлигини, шунингдек, бу ҳудудларда қўшимча иш ўринлари ташкил этиш кераклигини тавсия қилди.

    2016-10-07 08:03:13709

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz