NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа)

Ноябрь 21
12:50 2018
Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.
 
Кўҳна кентда илк маротаба ташкил этилган мазкур анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бир қаторда ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам иштирок этди.
 
Эътиборлиси шундаки, ушбу анжуманда Наманган вилоятидан вакил сифатида Наманган муҳандислик-технология институти талабаси, “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали фото-мухбири, ёш, иқтидорли фотограф Ҳамдам Мамадалиев ҳам қатнашиш бахтига муяссар бўлди.
 
Дарвоқе, анжуманда элимиз ардоғидаги ижодкорлардан Усмон Азим, Хуршид Даврон, Азиз Саид, Абдували Қутбиддин, Баҳодир Карим, Хосият Рустамова, Зебо Мирзаеваларнинг ҳам ҳозир бўлгани ёш ижодкорлар даврасига янада кўтаринки руҳ бағишлади.
 
Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика ёш ижодкорлар уюшмаси раиси, наманганлик шоира Меҳриноз Аббос қизи бошқарган анжумандан муҳрланган фото-лавҳалардан Сизларни ҳам баҳраманд этамиз. Марҳамат, томоша қилинг!
 

 

“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали фото-мухбири Ҳамдам Мамадалиев олган суратлар.

 

Мавзуга оид

  1. Калининграддаги кўча таомлари фестивалида ўзбекча ош дамланди (фото)

    Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.

    2016-08-20 11:03:382155
  1. Эрдўған Самарқандда. Ўзаро муносабатларда янги саҳифа

    Туркиянинг Haberturk телеканали мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифидан фоторепортаж уюштирди. Телеканалнинг YouTube порталидаги каналига жойлаштирилган видеода Туркия раҳбари Ўзбекистонга сафарини Самарқанддан бошлагани, аэропортдан тўғри Шоҳи Зинда мажмуасига, Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун йўл олганини кўриш мумкин. 

    2016-11-18 13:15:19805
  1. Муҳаммад Али она шаҳрида охирги манзилига кузатилди

    4 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг тобути у ўсиб-улғайган она шаҳри Луисвилл кўчалари бўйлаб олиб ўтилди.

    2016-06-11 08:41:311270
  1. Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими?
    Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
    2018-10-15 12:23:331026

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz