NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Қонун ижроси таҳлил этилди

Июнь 18
11:21 2016

Наманганда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг вилоятдаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Шаҳар ва туман ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бюджет масалалари бўйича доимий комиссияси раислари, вилоят адлия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, божхона, солиқ бошқармалари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармалари, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари, шаҳар ва туманлар “Ягона дарча” маркази раҳбарлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. 

Ўтган йили кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 80,2 фоизни, соҳада ишлаётганлар жами банд бўлган аҳолининг 83,4 фоизини, саноат ишлаб чиқаришида кичик бизнеснинг улуши 61,9 фоиз, сервис соҳасида 57,3 фоиз, қурилишда 95,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 99,3 фоизни ташкил этди. Айниқса, кичик бизнес учун солиқ юкининг камайтирилгани, турли имтиёз ва преференциялар берилаётгани соҳа субъектларининг ривожланиши, фаолиятини янада кенгайтиришида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, биргина солиқ юкининг енгиллаштирилиши натижасида вилоятдаги кичик бизнес тоифасига кирувчи корхоналар ихтиёрида кейинги 6 йилда 67,5 миллиард сўм қолдирилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан кафолатланган кенг имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, бу борада учраётган айрим камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Мавзуга оид

  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:17782
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:33949
  1. Сарҳисоб ва таҳлил

    Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” конференциялар залида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги VI Пленуми бўлиб ўтди.

    2016-08-05 13:22:25578
  1. Қарор ижроси билан. Инспекторларга хизмат  уйлари топширилди!

    “Истиқлол” МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи 376-сонли таянч пункти катта профилактика инспектори, майор Жавлон Дедашев ҳамда “Тинчлик” ва “Наврўз” МФЙ ҳудудига хизмат кўрсатувчи 371-сонли таянч пункти профилактика инспектори Элёр Давлатовлар ўз хизмат вазифаларини намунали тарзда адо этишга, билдирилган юксак ишончни оқлашга ваъда бердилар.

    2017-06-29 01:16:121004

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz