NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Ошкоралик ва очиқлик асосида

Май 28
20:53 2016
Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.
Атоқли аллома номи берилган мўъжаз ҳудудда яшайдиган 4019 нафар аҳолининг 50 фоизидан ортиғини вояга етмаган ёшлардир. Демакки, ёш авлодни ватанпарвалик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғусини кучайтириш, навқирон авлод қалбини турли ёт мафкуравий таҳдидлардан асраб-авайлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш долзарб вазифалардан саналади.
Оқсоқолликка номзоди кўрсатилган тумандаги 13-умумтаълим мактаби директори Турсунхон Асламов ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Косонсой тумани кенгаши раиси Мўминжон Қосимовнинг сайловолди дастурида юқоридаги эзгу мақсадларга устувор аҳамият қаратилди.
- Айни вақтга қадар туманимизда 21 та фуқаролар йиғинида сайловлар қонунда белгиланган тартиб-таомиллар, демократик руҳда ўтказилди, - халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Муҳаммадхон Акрамов. - Май ойи якунига қадар мавжуд 67 та фуқаролар йиғинига раислар ва уларнинг 600 нафардан зиёд нафар маслаҳатчиларини сайлаб олиш кўзда тутилган. Бунда аҳоли вакиллари бой ҳаётий тажрибага эга, маҳалла-кўйнинг иссиқ-совуғидан яхши хабардор бўлган, халқ манфаатларига хизмат қилишга интеллектуал салоҳияти етарли фидойи инсонларга ишонч билдирмоқда.
Сайлов натижаларига кўра, вилоят электр ва газ тармоғида узоқ йиллар самарали ишлаган олий маълумотли муҳандис-қурувчи, маънавият тарғиботчиси, куни кеча қутлуғ олтмишини қарши олган Мўминжон Қосимов сайловчиларнинг 48 нафар вакилининг овози билан қўллаб-қувватланди. 23 йил давомида маҳаллага бошчилик қилиб келган аввалги раис, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Абдуллахон Тўрахўжаевнинг камтарона меҳнатлари эътироф этилди.
Шунингдек, яраштириш, маънавият-маърифат, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш, жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари каби тўққизта йўналиш бўйича раис маслаҳатчилари ҳам сайланди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Мавзуга оид

  1. Ошкоралик ва шаффофлик — асосий мезон

    Наманган шаҳри марказида жойлашган Ёшлар маркази эртадан кечгача одамлар билан гавжум. 

    2016-10-29 15:06:23634
  1. Тошкентда қон-томир касалликлари диагностикаси ва даволаш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: қон-томир тизимининг ўткир касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактика масалалари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    2016-05-29 18:45:59723
  1. Ўзбек армиясига чақирув янги қоидалар асосида ўтади

    Армия сафидан ўрин олиш учун хизматга чақирилаётган ёшлар мамлакат тарихи, математика, она тили ва адабиётидан тест топшириқларини ечишлари керак бўлади

    2016-12-25 13:24:46319

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz