NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Остонада олтин олганлар: Полвонларимиз жаҳон чемпиони!

Декабрь 26
09:32 2018

Шу йилнинг 20-22 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрида 1998-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган белбоғли кураш бўйича  жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, шода медаллар билан қайтдилар.

Дунёнинг 24 та давлатидан келган 250 нафардан зиёд полвонлар бел олишган мазкур нуфузли мусобақада ўсмирлар саккиз вазнда, қизлар эса олтита вазн тоифасида ўз имкониятларини синаб кўришди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу жаҳон чемпионатида тўлиқ таркиб билан беллашган терма жамоамиз ғазнасига 2 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалларини олиб келишда наманганлик спортчи ёшлар ҳам муносиб ҳисса қўшдилар.

Мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Наманган давлат университети талабаси Сардорбек Мадаминов (68 кг.) ўз вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, жаҳон чемпионига айланди.

Жаҳон биринчилигида финалгача бўлган ўйинларни ғалаба билан тугатган Уйчи туманидаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Сарваржон Тўхтасинов (62 кг. Наманган) ва Янгиқўрғон туманидаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ривожиддин Шарофиддинов (75 кг. Наманган) кумуш медали билан тақдирландилар.

Наманган давлат университети талабаси Муҳаммадмаҳмуд Ашуров (90 кг.) ва Янгиқўрғон туманидаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Дилафрўз Мамажонова (66 кг. Наманган) ва Уйчи туманидаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Зиёдилла Турсунбоев эса бронза медалларига муносиб кўрилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Неъматулла Тўйчиев бошчилигидаги вилоятимиз белбоғли курашчиларининг ушбу ғалабалари шарафига юртимиз байроғини баланд ҳилпираб, давлатимиз мадҳияси садолари баралла янграши таъминланди.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг 6-9 декабрь кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида 2001-2002 йиллларда туғилган ўсмирлар ва қизлар иштирокидаги жаҳон чемпионатида ҳам курашчиларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш  ва 7 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ғолиб сифатида эътироф этилганди. Ўша мусобақада қатнашган Уйчи туманидаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Зебо Умарова барча рақибаларини ортда қолдирган ҳолда, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. Рио-2016. Ўзбек ўғлони Олимпия чемпиони!

    Спорт оламининг энг йирик мусобақаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг улкан орзуси. Олимпиада ўйинларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиш икки ҳисса шарафдир. 

    2016-08-15 07:42:421399
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16837
  1. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

    ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    2016-06-24 17:19:451016
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:301243
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:421127

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz