NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0

Ноябрь 20
18:08 2018
Осиё кубоги финал босқичига тайёргарлик доирасида Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун (2018 йил, 20 ноябрь) навбатдаги ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, йирик – 4:0 ҳисобда имкониятни бой берди.
 
Учрашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилгани сабабли тафсилотларига тўхталиб ўтиш ортиқча. Шу боис, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва терма жамоамиз  мураббийлар штабига айрим мулоҳазаларни, эътирозларни келтиришни жоиз деб билдик.
 
Ўзбекистон деган муқаддас Ватанимиз номи билан майдонга чиқувчи терма жамоамизнинг ўйинларига бефарқ эмасмиз, бош жамоамиз бошқарувига аргентиналик таниқли мутахассис Эктор Купер келганида хурсандчиликдан дўпписини осмонга отган кўплаб ҳамюртларимизни учратдик.
 
Афсуски, бугунги ўйин (агар ўйин деб аташ мумкин бўлса) ва унда кузатилган натижа миллий терма жамоамизнинг бугунги кундаги асл ҳолатини, қолаверса, Осиё футболида катта мавқега эга бўлган Жанубий Корея футболи билан маҳорат ва савия борасида сезиларли фарқ яққол кўзга ташланди.
 
Ўйинни зангори экран орқали томоша қилар эканмиз, Ўзбекистон халқ артисти, раҳматли Эргаш ака Каримов ижросидаги комедия ёдга тушади. Ўйин тугагач, кўпчиликнинг тилида “Отамдан қолган тош ойна қани?” деган сўзлар янграган бўлиши турган гап. Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
 
Учрашувда Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этган кореялик футболчиларни ҳимоя қўрғонимиздаги “яра”га айланган камчиликлар оқибатида исталган услубда ва вазиятда туриб гол уришганлигини очиқчасига тан олайлик. Жанубий Корея терма жамоасига бугунги ҳисоб учун раҳмат айтса ҳам бўлаверади. Чунки, шарқий осиёлик чарм тўп усталаридан бўлган “мастер класс”ни таъбир жоиз бўлса, Эктор Купер “дружинаси” учун қитъамиз биринчилиги олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ожиз томонларини тўлақонли акс эттириб берган сабоқ ўрнида қабул қилиш лозим.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва миллий терма жамоаси мураббийлар штаби бугунги учрашувдан тегишли ва жиддий хулосаларни чиқариши шарт. Акс ҳолда, катта мақсадлар билан олиб келган Купер бош мураббийлигида терма жамоамиз аъзолари Осиё кубогида мухлислари олдида уялиб қолиши мумкин.
 
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.
 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрида совуқ кунда қўчада қолган оилага ким ёрдам беради? (+видео)

    Орадан шунча вақт ўтиб энди сотилган уйини олиш учун уй соҳиби Тўхтасин Султоновни судга бериб қайтариб олмоқда. Тўхтасин Султоновнинг арз додини тингламай суд Гулбахор Исомиддинова фойдасига ажрим қилди. Натижада суд ижро департаменининг бир гуруҳ ходимлари кузнинг совуқ кунларида оилани кўчага чиқариб қўйди. Бу қандай инсонийлик ва ўзбекчилик тамойилларига тўғри келади.

    2017-11-16 10:46:162592
  1. Қани энди, аёлларимиз орасидан янада кўпроқ раҳбарлар, жамоат арбоблари етишиб чиқса!

    Аёллар қаноти кенгаши раиси сифатида менга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Чиндан ҳам улар билан ишлашни янада такомиллаштириш,  бу борада бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик энг муҳим вазифа ҳисобланади. Жумладан,  қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъдод ҳамда қобилиятини юзага чиқариш ҳақида ғамхўрлик кўрсатишни унутмаслик даркор. Қани энди, аёлларимиз орасидан янада кўпроқ раҳбарлар, жамоат арбоблари, ижодкорлар  етишиб чиқса!

    2017-07-06 19:20:42713
  1. Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

    Фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади. Байрам меҳмонлари бадиий фильмларни томоша қилишлари, корейс мусиқа жамоаларининг ижоди билан танишишлари мумкин бўлади.

    2016-10-03 19:24:02936
  1. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

    2016-09-30 11:10:041816

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz