NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

ОЙ НУРИДА КИТОБ ЎҚИБ... ёҳуд "Миллий тикланиш" ташаббуси билан яна бир Меморандум имзоланди

Июль 02
19:38 2018
Устозларимиз бот-бот такрорлайдиган ибора бор. Улар: “Биз кечалари ой нурида китоб ўқир эдик.” дейишар эди. Айтиш жоизки, бугунги ёшлар ўртасида бу сўзларни айтиш тугул, у хақида ўйлаш ҳам йўқ.  Чунки, техник давр жадал ривожланаётган бир вақтда китоб мутолааси бир оз чекингани рост. Миллат келажагини белгилаб берувчи ёш авлоднинг қалбида китобга бўлган муҳаббатни янада ошириш, уларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга ўзгача ёндошувлар даври келди. Хусусан, адабиёт дарсларида ўқувчи ёзувчининг қачон, қаерда туғулганини, қайси йилларда қай номли китобини нашр эттиргани каби саволларга жавоб бериш билан чекланиб қолаётгани, ёки тестларда учрайдиган шугина саволларга жавоб топса адабиёт ”билимдони” деб ҳисобланаётган эди.
“Адабиёт” сўзининг асл маъноси араб тилидан олинган бўлиб, “Одоблар мажмуаси” маъносини англатса, биз юқорида келтирилган саволлар билан ўқувчини чалғитишимиз тўғримикан?! Ўқувчи асарни ўқиши, ундаги салбий ва ижобий образларга нисбатан ўз фикри ва овозини бериши, хулоса чиқариши ва шунга яраша одоб эгасига айланиши керак эмасми?!...
Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш комиссиясини тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маъданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Наманган вилоятида ҳам бу борада бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда Наманган давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ўртасидаги ҳамкорлик Меморандумининг имзоланиши ҳам юқоридаги ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси йўлидаги амалий қадам бўлди.
Меморандумдан кўзланган асосий мақсад Давлатимиз раҳбарининг фармон ва фармойишларининг Наманган вилоятидаги  ижросини таъминлаш ва аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар орасида миллий онг, истақлол ғояларини янада теран томир орттиришга, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш, турли ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти савиясини оширишда халқ таълими ходимлари, хусусан, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг ўрни ва  вазифалари муҳим эканлигини инобатга олган ҳол,да адабиёт фани ўқитишда ўзгача ёндошувни ташкил қилишдан иборат.
Дарвоқе, бу амалий саъй-ҳаракат ЎзМТДП сайловолди Платформасида камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларда матбаачилик маҳсулотларига қизиқишни кучайтириш, бу йўналишда ижодий ташкилотлар, нашриётлар ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросига ҳам ҳамоҳанг келади.
Меморандум доирасида Наманган давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг она тили ва адабиёт фани тингловчилари эътиборига “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда адабиёт фани ўқитилишининг аҳамияти” мавзусидаги семинар ташкил этилди.
Унда малака ошириш маркази директори Собитхон Азизов, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвуддин Мансуров, ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоевлар сўзга чиқиб, адабиёт фани ўқитишда юксак чет эл тажрибаларига ёндошув, ўқувчини фикрлашга, зийракликка ва асар ўқишга, таққослашга ҳамда ўз ҳаётига компетенциялашга чорлайдиган қизиқарли усуллардан фойдаланишга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар.
Якунда бундай ўқув-илмий ва амалий семинарларни тизимли равишда давом эттириб боришга келишиб олинди.
                                                                                           
Дилноза Азизова,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.
 
 

Мавзуга оид

  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161027
  1. Наманганликлар Ислом Каримов асарларини ўқиб-ўрганмоқдалар

    Сал кам нафақа ёшидаман. Умр бўйи маънавият-маърифат жабҳасида ишладим. Асосан нодавлат нотижорат ташкилотларида фаолият юритдим. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қаламига мансуб асарларни ўқиш жону дилим. Шунданми бу қимматли, ноёб фикрлар китоб жавонларида қолиб кетмаслиги учун баҳоли қудрат интиламан. Китоб магазинидан асосан Ислом Каримов китобларини сотиб олиш, уни маънавият-маърифат соҳаси кишиларига совға қилишни одат қилганман.

    2016-09-15 18:34:22811
  1. Наманганда спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича  "Миллий тикланиш кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

     Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа Ўзбекистон “Пенчак силат” федерацияси Наманган вилоят бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
     

    2018-01-10 11:48:461232
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02903
  1. Алмазбек Атамбаев ой охиригача Туркияда қолади

    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш учун Истанбулда сентябрь ойи охиригача қолади. Бу ҳақда Anadolu хабар берган.

     

    2016-09-20 18:22:02780

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz