NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

"ОЙБАҲОР ВА ДИНАРА": ПОКИЗА МУҲАББАТ ҒАЛАБАСИ

Март 27
11:57 2017

Ҳаёт курашдан иборат. Агар мақсадингиз пок ва эзгу бўлса, бу курашда сизга албатта, ғалаба ёр бўлади. Агар ғолиблик сари йўлни алдов, хиёнат, ўғирлик, калтаўйлик билан қисқартираман деб ўйласангиз, хато қиласиз...

Балоғат палласи инсоннинг энг қизиқ, саргузаштларга бой ва энг асосийси, энг қалтис давридир. Бу пайтда қўйилган биргина қадам унинг ҳаётини яхши ва ёмон томонга кескин ўзгартириб юбориши муқаррар...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи, ҳамюртимиз Боқий МИРЗОнинг яқиндан босмадан чиққан «ОЙБАҲОР ва ДИНАРА» номли қиссаси айнан шундай ҳаёт қонунини икки қиз тимсолидаги ёрқин намунасидир. Муаллиф балоғат ёшидаги қизларнинг покиза муҳаббати, ҳаётда  ўрин топиш йўлидаги изланишлари, хато ва камчиликларини икки оиладаги маънавий муҳитни солиштириш орқали кўрсатиб беради.

Ойбаҳор – оддий, ҳалол ва камтарона меҳнати билан кун кечирадиган оила фарзанди. Дизайнерлик касбини эгаллаш учун изланади, ўрганади, қиийнчиликлардан чўчимайди ва ўз соҳасида катта ютуқларга эришади. Азимжон билан ўртасидаги муҳаббатга ҳеч қачон доғ туширмайди. Аксинча, ҳар бир синов, ҳар бир имтиҳондан  ирода билан ўтаркан, муҳаббати  тобланиб,  янада тиниқиб боради.

Гуруҳдоши Динара оиласида икки хил қарашдаги муносабат шаклланган. У кўп ҳолларда ўз билгича иш қилади ва келажагини тўғри белгилай олмай, хатоларга йўл қўяди. Ойбаҳор билан анчадан бери дўст ва иноқ эдилар. У «Бахтим йўлида курашмоқчиман!» дегандай кўриниб, ўз дугонасининг севгисини топташ учун қабиҳ ишларга қўл уради.

Кураш жиддий тус оларкан, қизларнинг феъл-атвори, қалб дунёси очила боради. Ойбаҳор  ўзини босиб, воқеаларни сабр-тоқат билан кузатгани сайин Динаранинг душманлиги кучаяди. Натижада...

Яхшиси, китобни мутолаа қилинг ва воқеалар давомига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Мазкур китобдан Боқий Мирзонинг янги ва сара ҳикоялари ҳам ўрин олган бўлиб, бу сизга янада кўпроқ мутолаа завқини бера олади.

«Наманган» нашриётида таниқли ёзувчи Исҳоқжон Нишонов муҳаррирлигида, Фирдавс Дўстматов дизайни асосида чоп этилган китоб бугунги ёшларни ҳаётда  қоқилмай, изтиробларсиз тўғри йўл топишларига ёрдам беради, деб ўйлаймиз. Ишончимиз комилки, бу асар ҳам ёзувчининг роман ва қиссалари қатори китобхонларга бир олам завқ-шавқ, гўзал туйғулар, маънавий сабоқ беради

Мавзуга оид

  1. Евро-2016. Португалия илк ғалабаси эвазига финалга чиқди
    Франция яшил майдонларида давом этаётган Европа чемпионатиниг илк финалчиси маълум бўлди.
     
     
    2016-07-07 09:21:23884
  1. Энг қайноқ муҳаббат – китобга меҳр

    Китобни ақалли бир бор ўқимаган, ушламаган одам бўлмаса керак. Агар топилса энг бахтсиз одам ўшадир.

    2017-10-10 10:06:15616
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281015

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz