NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Ғойибназаров Расселлни эзғилаганини дунё кўрганди, аммо...

Январь 30
11:06 2017

Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) куни кеча берган расмий баёнотида, бу ташкилотнинг собиқ раҳбарлари Рио-2016 Олимпиадаси бокс турнири натижаларига таъсир ўтказишгани билдирилди ва махсус текширув комиссияси хулосасига кўра бир қатор кадрлар алмашинуви амалга оширилгани, AIBAнинг Олимпиададаги “топ”-ҳакамларининг барчаси мусобақалардан четлатилгани маълум қилинди.

Энди, бир бошдан эсга олайлик, Рио Олимпиадаси натижаларининг эсда қоларли жиҳати нимадан иборат бўлганди: Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 кумуш, 2 бронза медал билан жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, АҚШ терма жамоаси 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза билан 6-ўринни эгаллаганди.

Айнан шу ҳолатни америкаликлар ўзларига “едиролмадилар”. Уларнинг ўша пайтдаги президент номзоди Дональд Трамп “бу Ўзбекистон деган террорист-давлат ўзи қаерда?” деб турган кунларда Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда америкаликларнинг энг ишонган боксчиси, олимпиада олтин медали умиди – Нико Фернандезни рингда пийпалаб ташлаганди. Фазлиддин Ғойибназаров эса чорак финалда Гэри Расселлни шундай эзғилагандики, булар Трампнинг аҳмоқона гаплари учун жавоб бўлганди.

Фазлиддин Ғойибназаров савалаган АҚШлик Гэри Расселлнинг тренери Билли Уолшнинг мағлубиятдан сўнг қилган баёнотини эслаймиз: “Ўзбекистон жамоаси олимпиадада энг яхши натижага эришади, чунки бошқаси уларни енгса ҳам ғалабани унга беришмайди”(!)

Ортидан унинг ёрдамчиси Кэй Корома қўшимча қилганди: “Халқаро бокс ассоциацияси кимнинг совриндор бўлишини олдиндан белгилаб бўлибди…”

Исмини айтмаган бир олимпиада чемпиони боксчи (!) эса дарров қилиниши керак бўлган ислоҳотни ҳам айтиб ўтганди. Бу чемпион-Икс, Халқаро бокс ассоциацияси президентини ва бутун бошқарув аъзоларини ишдан олиб ташланса, ҳакамлик муаммоси ечим топади, деб фикр билдирганди…

Ўзбекистон боксчилари Риода рингда қаршисига чиққан исталган рақибни нокаут билан, ҳеч бўлмаганда мутлақ устунлик билан енгиб келаётганини дунё кўриб турган бир пайтда, рингга қулаган рақиблар ҳам оёққа туриб, ҳамюртларимизни қутлаган мусобақада бундай бемаъниликнинг кун тартибига айлантиришга уринилгани таажжублантирганди очиғи...

Мана, бугун ўша гаплар такрор ўртага чиқди. Халқаро ҳаваскор бокс ассоциациясининг баёноти ҳақида хабар қилган манбаларнинг кўпи ўша Гэри Расселни эслатиб ўтмоқда, баъзилари эса айнан Ғойибназаров-Рассел учрашуви расмини хабарга жойлашибди...

Бокс – эркак одамнинг спорти! Тўғри, аёллар бокси ҳам пайдо бўлди, лекин Расселл қатнашган мусобақа эркаклар ўртасида бўлиб ўтганди. Шундай экан, мағлубиятни эркакча тан олишни ўргатиш керак экан баъзиларга.

Америкаликлар спортни сиёсатга қўшиб юборишганига кўп бўлди. АҚШнинг спорти манфаати учун кимнидир муайян спорт тури бўйича халқаро федерация раҳбарлигидан турли уйдирма айбловлар билан четлатиш, қайсидир мамлакат спортчиларини мусобақада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кабилар одат тусига кирди. Лекин ҳар доим ҳам кўзлаган мақсадларига эриша олмаяптилар. Уларни ғолиб бўлиши “шартлиги”ни қабул қилмайдиганлар чиқиб қоляпти.

Шуни билсинларки, Ўзбекистон – алп эркаклар юрти! Бокс эса, – бирма-бир курашда ким кучли эканини яққол кўрсатадиган спорт тури.

Шундай экан, Халқаро боксга ким мутасадди бўлади, ҳакамликни ким олиб боради, фарқи йўқ, Ўзбекистон Ҳасанбойлари, Фазлиддинлари, Шаҳобиддинлари ва бошқа ринг арслонлари АҚШлик Расселлларни, Эрнандезларни, Варгасларни ва бошқа енгилганини тан ололмайдиган жўжахўрозларни енгаверади!

Эркак бўлган мағлубликни тан олади. Мағлубликни тан олишни билмаганлар эса Муҳаммад Алининг қизи билан беллашсин!

Дилмурод Жумабоев

Манба:vodiymedia.uz

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:11926
  1. Жасур Абдураимов: Мағлубият учун узр, аммо бу жамоанинг келажаги бор

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Осиё чемпионати чорак финалида Эронга қарши кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

    2016-10-25 09:03:50696

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz