NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ!

Январь 17
16:14 2018

Мингбулоқ – Наманган вилоятининг энг навқирон туманларидан бири. Унинг ташкил топганига яқинда 65 йил тўлади. Марказий Фарғонадаги чўлларни ўзлаштириш туфайли бу ерда асрий қумликлар ўрнида бепоён пахтазорлар, боғ-роғлар вужудга келди. Қатор саноат корхоналари, янги-янги қишлоқлар бунёд бўлди. Айниқса, Истиқлол йилларида Мингбулоқ тараққиётнинг ойдин йўлига чиқиб олди. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самараси ўлароқ барча жабҳаларда кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда.  Минглаб гектар унумдор ерлар, меҳнаткаш халқнинг иштиёқли ҳаракатлари натижасида туман янада тараққий топмоқда. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманда саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида йирик лойиҳалар,  аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш юзасидан ҳам кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга ҳали ҳал бўлмаган муаммолар, барҳам берилиши лозим бўлган камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Сафаримиз давомида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Авазбек Хўжаханов раҳбарлигидаги 3-сектор фаолияти билан батафсил танишдик. Аслида айнан Авазбек Эргашевич фаолиятини ўрганиб, ёш раҳбар томонидан аналга оширилаётган ибратли ишларни ёритишни бундан уч ойлар аввал мақсад қилгандим. Чунки ўшанда «начальник» билан «Пахта-2017»  мавсумида бир қўшни биноларда 24 соатдан тиним билмай ишлагандик. Натижа эса ёмон бўлмаган. Менинг таҳбарлигимдаги Фидойи ёшлар отряди 3-сектор фидойилари кўмагида мукаммал шароитда теримда фаол иштирок этганди. Мавзуга қайтамиз.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Мингбулоқ туманида жиноятчилик жорий йилда 2016 йилга нисбатан 28,8 фоизга камайди. Бу кўрсаткич бўйича Минбулоқ Наманган вилояти туманлари ичида энг яхши натижага эришди.

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Авазбек Хўжаханов:

- Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Кам таъминланган оилалар ва ногиронлар билан ишлаш бўйича алоҳида режа бўйича ишламоқдамиз. Тадбиркорлик ривожлантириш бўйича барча таклифларни тўла қўллаб-қувватлаш мақсадида банк, кадаср, солиқ ходиларидан иборат гуруҳ тузилиб, улар аҳолига тушунчалар бериб боришади.

Хуллас бундай хайрли ишлар кўп.

***

Шу ҳафта бошида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Наманган вилоятидан сайланган  депутатлари  ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги мавжуд  аҳволни ўрганиш мақсадида Мингбулоқ  туманига келдилар. Улар корхона ва ташкилотларда, муассасаларда, аҳоли истиқомат жойларида бўлиб, одамлар билан учрашмоқдалар. Бевосита мулоқотлар жараёнида  ислоҳотларни амалга ошириш самаралари ўрганилмоқда, турли соҳаларда вужудга келган айрим муаммолар ҳам ўрганилиб, қисқа муддатда бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси  Шухрат Якубов ва  3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Авазбек Хўжаханов 14-16 январь кунлари бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишди.  Уларга халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Ш. Йўлдошев ва Ж. Сулаймонов ҳамроҳлик қилдилар. Мисол учун,   “Мехнатобод” МФЙ ҳудудидаги М. Юсупов ва Ёшлик, “Яккатол” МФЙдаги Ёшлик, “Қўғоликўл” МФЙдаги Шодлик кўчасиларида  жами 33 та хонадонга ташриф буюрилди.

Ўтказилган мулоқотларда аҳоли вакиллари фаол қатнашганликларини айтиб ўтиш лозим. Улар кўтарган  14 та масаланинг 6 таси ўрнида ҳал этилди. Булар орасида  суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, хонадонлардаги ёрдамчи хўжаликлар учун ем-хашак сотиб олиш, пенсияни қариялар ва ногиронларнинг уйларига етказиб кабилар бор. Қишлоқ врачлик пунктини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Ҳудуддаги сизот сувлари кўтарилиб кетишининг олдини олиш юзасидан эса депутатлик сўрови билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилинадиган бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов:

           - Биз ўтган йили халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастури доирасида вилоятнинг олти туманида бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий жабҳалардаги аҳволни атрофлича ўргандик. Аҳоли вакиллари кўтариб чиққан муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вилоят ва мамлакат миқёсидаги масалалар эса тегишли мутасаддиларга ҳавола этилди ва уларнинг ҳал этилиши устидан парламент назорати ўрнатилди.  Бундан кенг жамоатчилик хабардор бўлганлиги ва қониқиш ҳосил қилганлиги эришилган муҳим натижалардан ҳисобланади. Мингбулоқда ҳам ўтган йилги тўпланган тажриба асосида иш юритмоқдамиз. Биринчи навбатда фуқаролар билан жонли мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган ва ташвишлантираётган муаммоларни аниқлашга эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга  жойларда ташкил этилган секторлардаги ҳолатни ўрганиш ва   долзарб вазифаларини ҳал этишда амалий ёрдам бериш ҳам диққат марказида турибди.

Эътиборга молик муҳим жиҳатлардан бири шуки, одамлар мамлакатимиз айни пайтда олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни қизғин қўллаб-қувватлаётганликларини изҳор этдилар. Айниқса, давлат органларининг халқ эҳтиёжларини қондириш, уларни қийнаётган муаммоларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлардан ҳамма мамнун.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,   “Адолат” партияси матбуот котиби,

Анвар ИКРАМОВ, namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

    Аҳолининг бандлиги муаммоси нақақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида

    2017-01-07 17:01:331002
  1. Бугун парламент Президент вазифаларини вақтинча бажаришни юклаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат 8 сентябрь куни қўшма мажлис ўтказади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида эълон қилинди.

    2016-09-08 09:02:59619
  1. Ундан муаммо бўлмайди! Мингбулоқда ғалла мўл

    Мен бу йил 60 ёшга тўлдим. Шу туманда туғилиб, камолга етдим. Аввалги тузум ва мустақиллик йилларидаги турмушимизни солиштирсам истиқлол берган бахт ва саодат  қадрининг қанчалик қадрли эканини янада чуқурроқ ҳис этаман. Юртимиз кундан кунга обод бўлиб, чирой очиб боряпти. Ер билан тиллашадиган фермерлар елкаси ҳам офтоб кўрди.

    2017-07-04 22:19:37641
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:39850
  1. Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: муаммоларга тезда ечим топилмоқда

    Амир Темур куч-қудрат адолат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда мужассам эканини англаб-англатиб яшаган. Соҳибқироннинг давлат муҳрида битилган “Куч – адолатда” ҳикмати ҳақиқатпарварлик ва ростлик инсон кучига куч қўшиши, ўз навбатида, кучли шахс ҳамиша ҳақгўй бўлишини англатади. Ислом Каримов ишлаб чиққан тараққиётнинг “ўзбек модели” – машҳур беш тамойилнинг бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди. Биринчи Президентимиз бутун фаолияти давомида эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш, жамиятимизда қонун устуворлигини, тартиб-интизомни, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида курашди. 

    2016-10-11 18:44:06785

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz