NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Парламент қуйи палатаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди

Ноябрь 26
17:05 2016

Қонунчилик палатаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди, энди уни Сенат тасдиқлаши лозим.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди, дея хабар қилди палата ахборот хизматига асосланиб  «Газета.uz». Эндиликда қонун Сенат томонидан тасдиқланиши лозим.

Қабул қилинган қонун биринчи навбатда фуқаролар жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган.

Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солиб, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширади.

Якуний мақсад — жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам бериш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурасасизлик муҳитини яратишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси октябрь ойи ўртасида парламентга Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан давлат раҳбарининг қонунчилик ташаббуси сифатида киритилган эди.

 

Мавзуга оид

  1. Мақсадимиз Қуйи Чирчиқни Тошкентнинг ривожланган туманларидан бирига айлантириш

    Тошкентга борамиз, бошқа туманларда бўламиз. Авваллари фақат ҳавас билан кунимиз ўтарди. Ҳозирда туманимизнинг ўзидаги қурилишларни кўриб хурсанд бўлмоқдамиз. Бу йўлда ҳаракат қилаётган баргача раҳмат. Айниқса, Қуйи Чирчиқда саноатни ривожлантиришга эътибор берилаётгани, кичик тадбиркорлик илдиз отаётганидан мамнунмиз. Бу янги иш ўринлари демакдир.

    2018-07-10 22:08:362233
  1. Сенаторлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди

    2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

    2016-08-25 07:44:191093
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:481152
  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:221004
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:031190

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz