NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Партия гуруҳларида: мансабдорлар депутатларга ҳисоб беришди

Июнь 25
19:44 2018
Жамоатчиликнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилган вазифаларни қай даражада бажарилаётганлиги устидан назорат олиб бориши ва бунга қонун йўли билан имкон берилгани ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Эътироф этиш жоиз, мазкур жараёнда сиёсий партиялар қаторида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳлари томонидан жамоатчилик назорати механизмидан унумли фойдаланишга қаратилган изчил амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
 
 
Наманган муҳандислик-технология институти масжлислар залида ўтказилган халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳининг мансабдор шахсларнинг ахборот эшитувларига бағишланган йиғилиши айни шу саъй-ҳаракатлардан бири бўлди.
Йиғилишда вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш,  архитектура ва қурилиш, маданият ҳамда Марказий банк вилоят бошқармалари, Турзимни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси раҳбарлари, Поп тумани ҳокимининг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Минтақалараро маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекциясининг Наманган вилояти вакилининг вояга етмаган ёшлар таълим-тарбияси, аҳоли саломатлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза этишга қаратилган қонун ва қарорлар ижроси борасида бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
 
 
Боланинг бегонаси бўлмайди
Даставвал, 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган “Вояга етмаганлар ўртасида назооратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан эшитув тингланди.
Халқимизда болани бегонаси бўлмайди, деган пурмаъно нақл бежиз айтилмаган. Шу маънода, битта бола таълим-тарбиясига етти маҳала жавобгарлиги азал-азалдан таъкидлаб келинади. Айниқса, бу борада ота-она-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади. Қолаверса, ички ишлар органлари томонидан ҳам бу долзарб масалага доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
 
 
Бунинг самараси ўлароқ 2018 йилнинг ўтган 5 ойи якунларига назар ташлайдиган бўлсак, вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар биттага (35 тадан 34 тага) камайган. Туманлар кесими мисолида айтадиган бўлсак, бу борада Наманган, Мингбулоқ ва Тўрақўрғон туманларида ижобий натижага эришилган бўлса, Наманган шаҳри, Чуст ва Норин туманларида кўрсаткич ўсишига йўл қўйилган.
Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларда иштирок этган 44 нафар ўғил-қизларнинг ўқиётган таълим муассасаси ҳамда яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинида вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари, фаоллар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилди. Болаларни қайтиб жиноят кўчасига кирмаслик борасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари 266 нафар назоратсиз ва қаровсиз юрган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ўсмирлар “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилди. Шундан, 172 нафари мактаб ўқувчилари, 63 нафари коллеж ўқувчилари, 31 нафари уюшмаган (ҳеч қаерда ишламайдиган-ўқимайдиган) ёшлардир. Бугунги кунда махсус ҳисобдан чиқарилган 271 нақар оила фарзандлари ҳамда ички ишлар ҳисобида турувчи 110 нафар ўқувчи таълим муассасаларидаги фан тўгараклари ва спорт секцияларига аъзо бўлишди. Уларнинг ҳар бирига ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари етакчилари ва сардорлари бириктирилган.
Халқимиз бирламчи тиббий хизматдан розими?
Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарори ижроси бўйича эшитув ҳам қизғин муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, элимиз саломатлигини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда бирламчи тизим алоҳида ўрин тутади. Айни шу мақсадда вилоятдаги мавжуд 211 та қишлоқ врачлик пункти негизида кундузги стационари мавжуд 62 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Қисқаритирилаётган ҚВПлар ўрнида янги 27 та тез тиббий ёрдам шаҳобчаси очилди. Фаолияти тугатилган 34 та ҚВП биноси шифокорлар учун уй-жой сифатида фойдаланишга топширилди. Наманган шаҳридаги 13 та оилавий поликлиникада “103” хизмати йўлга қўйилиб, туну-кун аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари, кўп тармоқли поликлиникалар хизмат кўрсатиш вақтини соат 08:00дан 20:00гача узайтириш ҳисобига аҳоли учун бирламчи тиббий санитария ёрдамидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди.
 
 
Наманган вилояти ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан ажратилган 5 миллиард сўм маблағ звазига ҳар бир туманда она ва бола скрининг маркази ташкил этилиб, 380 миллион сўмлик УЗИ аппаратлари билан таъминланди. Аҳоли ва шифо масканларини арзон ва сифатли дори воситалари билан  таъминлаш мақсадида ташкил этилган ижтимоий дорихоналар 3 мингдан зиёд дори-дармон воситалари билан таъминланди. Бу эзгу ишлар учун ҳар ойда 100-150 миллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Айтиш ўринлики, бирламчи тизимда эришилган ютуқлар, амалий ишлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар, бартараф этилиши зарур бўлган камчиликлар ҳам талайгина. Президентимиз қарорига асосан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳар чоракда бир марта халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига, қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлинкаси бош врачларини ҳар ойда бир бор маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бериши лозим бўлса-да, бироқ бу вазифа ижросига мутасаддилар панжа орасидан қарамоқда.
 
Аҳоли учун арзон уй-жойлар
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 январдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш бўйича бир қатор ишлар қилинди.
 
 
Хусусан, 2017 йилда Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида 3 та 7 қаватли 42 хонадон ҳамда 1-кичик туманда 5 та 7 қаватли 42-хонадондан иборат турар-жой бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Дастур ижроси натижасида 336 нафар фуқаронинг арзон ва шинам уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилди.
Жорий йилда эса “Исломобод” маҳалласи ҳудудида 14 та 7 қаватли 42-хонадонли арзон кўп квартирали турар-жой бинолари барпо этиши кўзда тутилиб, айни вақтда қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари ниҳоясига етгач, 588 оила кўп квартирали уйлар билан таъминланади. 2019-2020 йилларда эса 14 та 7 қаватли 42 хонадонли арзон квартирали уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Қарор ижроси доирасида тўрт йил мобайнида 50 та арзон квартирали уйлар қурилади ва 2100 оила замонавий уй-жойга эга бўлади.
Моддий маданий мерос объектлари қай аҳволда?
2001 йил 31 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш борасида ҳам олиб борилаётган ишларни қониқарли деб айтиш жоиз. Ҳисоботда келтирилишича, Наманган вилоятида 273 та моддий-маданий мерос объекти мавжуд, уларнинг 151 таси археология ва 99 таси архитектура ёдгорликлари, 15 таси зиёртагоҳ, 8 таси монументал ҳайкалдан иборат.
Ҳар йили давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари ажратилиб, моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 2015 йили Поп тумани Чодак қишлоғида жойлашган, 18 асрга оид Саид Жалолхўжа жомеъ-масжиди қайта тиклаш ишлари амалга оширилди. 2016 йили Наманган шаҳридаги Отауллахон жомеъ-масжиди ўрнида санъат галереяси барпо қилинди. 2017 йилда эса Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз мадрасаси, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний ёдгорлиги  ва Чустдаги Мавлоно Лутфуллоҳ хиёбонида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Бугунги кунда мазкур йўналишда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар бисёр. Мавжуд моддий-маданий мерос объектларини кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган. Буни маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳам яққол кўрсатиб берди.
 
Наманганда туризм инфратузилмаси кенгаяди
Маълумот ўрнида, Наманган вилоятига туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида 2018 йилда 6 та меҳмонхона бунёд этиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Умуман олганда, яқин йилларда вилоятда 23 та янги меҳмонхона барпо этилади ва 560 та янги иш ўрни яратилади.
Шу ўринда мулоҳаза: бугунги кунда вилоятда 5 та туристик фирма фаолият олиб бормоқда. Бироқ бу кўрсаткични замон тақозосига мувофиқ келади, деб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан олганда, туризмни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш, бу борада Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти бошқармаси, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигидаги тегишли чора-тадбирлар кўришлиги муҳим ўрин тутади.
Шу йилнинг май ва июнь ойларида вилоят марказида кўтаринки руҳда ўтказилган 58-анъанавий гул байрами вилоятда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида янгидан янги имкониятлар эшикларини очди. Нафосат ва гўзаллик байрамига бир ой мобайнида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Корея, Хитой каби 14 та давлатдан 500дан зиёд туристлар ташриф буюрдилар. Мана шундай кутилган кўрсаткич кўламини ошириш мақсадида келаси йилдан эътиборан гул байрамини халқаро мақомда ташкил этиш ва ўтказишга режалаштирилди.
Косонсой, Поп, Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ, Тўрақўрғон туманлари ҳамда Наманган шаҳрида ривожланиб бораётган экотуризм, агротуризм, соғломлаштириш туризми, гастрономик туризм, спорт туризми, маданий туризм йўналишларини янада кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган  24 та лойиҳани 2018 йил давомида тўлиқ ишга тушириш ва 560 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
 
 
Наманган шаҳрида барпо қилинаётган “Афсона” замонавий боғи вилоятнинг туристик салоҳияти ва жозибадорлигига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. Ушбу бўлажак муҳташам хиёбоннинг лойиҳа қиймати 12 миллион доллар ва 161 миллиард сўмни ташкил этади. 110 гектар майдонни эгаллайдиган боғда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, кичик стадион, муз саройи, тўрт юлдузли меҳмонхона, савдо шаҳлбчалари, кутубхона ва ҳунармандлар маркази, турли кўнгилочар аттракцион ўйинлар барпо бўлади. 2019 йилда, Наврўз байрамида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган ушбу боғ йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатади, муҳими бу ерда 1 минг 500 киши ишга қабул қилинади.
Президентимизнинг 2017 йил 16 августда соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорида Поп тумани Чодак қишлоғида ички туризмни ривожлантириш ва туристик инфратузилмани яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Мазкур топшириқ ижроси доирасида  “Поп туманида 2018-2020 йилларда туризмни ривожлантиришга мўлжалланган дастур” қабул қилинди. Дастур асосида сўлим табиати ва кўркам қиёфага эга бўлган Чодакда лойиҳа қиймати 8 миллиард 950 миллион сўмлик 14 та лойиҳа татбиқ этилиши ҳамда 165 та янги иш ўрнини яратитиш назарда тутилган.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврига қадар дастур ижросини таъминлаш юзасидан бир мунча амалий саъй-ҳаракатлар қилинди. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор Ҳакимжон Ёдгоров ва “Жаҳонгир олимп” масъулияти чекланган жамияти томонидан Боғишамол маҳалласида дам олиш масканлари ва меҳмонхоналар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Айни дамда Боён маҳалласи ҳудудида дам олиш маскани ва меҳмонхона, 2 хонали кемпинг, 8 та сузиш ҳавзаси, болалар майдончаси, очиқ овқатланиш шаҳобчалари, дам олишга мўлжалланган 32 та сўри қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Шунингдек, туманда экотуризм зоналарини яратиш мақсадида Парда Турсун қишлоғида тоғ туристик ҳудудини ташкил этиш юзасидан Наманган муҳандислик-қурилиш институти олимлари билан биргаликда лойиҳа ишлаб чиқилиб, тегишли ташкилотларга бу борада таклиф киритилди.
 
 
Вилоятда ички ва ташқи туризмни равнақ топтириш, сайёҳлар оқимини кенгайтириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, туризм ривожига йўналтирилган бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қуватлаш борасида тижорат банклари томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.
Биргина, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида юқорида қайд этилган мақсадлар учун “Бобуршоҳ Наманган” масъулияти чекланган жамиятига 1 миллиард 500 миллион сўм, “Чортоқ даф люкс” масъулияти чекланган жамиятига 100 миллион сўм, “Бураматут қурилиш савдо” масъулияти чекланган жамиятига 350 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.
Жорий йил якунига қадар эса “Ойдин шифо” масъулияти чекланган жамияти, “Орзу тур гранд” масъулияти чекланган жамияти, “Муҳаммадали файзли боғбон” масъулияти чекланган жамияти, “Кас Муҳаммад али” хусусий корхонаси ва “Мадина Муборак” масъулияти чекланган жамиятини 10 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағлари билан таъминлаш режалаштирилган.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган соғломлаштириш масканлари ва меҳмонхоналар ҳудудига валюта айрибошлаш шаҳобчалари ва банкоматлар ўрнатиш бўйича 2018 йил якунига қадар хорижий валюта ишловчи 50 дона банкомат ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар “Наманган-с”, “Истиқлол” ва “Буюк ипак йўли” меҳмонхоналарига худди шундай ускуналар келтирилиб, ишга туширилди.
Одилжон Маматкаримов, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари:
 
 
- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “Миллий тикланиш” партияси миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, уларни янада бойитиш билан бирга, туризм соҳасини ривожлантиришни ҳам ўз олдига вазифа қилиб қўйгани, аммо партия амалда бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд қонунларнинг ижросини назорат қилиш юзасидан етарлича фаоллик кўрсата олмаётгани танқид остига олинган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда йиғилишда сайёҳлик ривожига дахлдор мутасаддиларнинг Президентимиз томонидан 2017 йил 16 августда қабул қилинган “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан олиб бораётган ишлари ҳақидаги ҳисоботи кенг муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, вилоятнинг мафтункор ва баҳаво жойларига сайёҳлар оқимини жалб қилишга қаратилган истиқболли таклифлар илгари сурилган ва бунинг ижросига доир мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.
Хусусан, Янгиқўрғон тумани Заркент қишлоғидаги “Шаршара” болалар оромгоҳи объектини туташ ер участкаси билан 2019 йил якунига қадар 7 миллиард 500 миллион сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий дам олиш комплексини яратиш шарти билан “Узтекс” масъулияти чекланган жамиятига ажратилди.
Бундан ташқари, Янгиқўрғоннинг Нанай қишлоғида Наманган вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар ҳамда Мудофаа вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида ишчи гуруҳи тузилиб, ушбу ҳудуднинг сайёҳлик салоҳияти ўрганиб чиқилди. Бунинг натижасида, Нанай қишлоғини туристик салоҳиятини ривожлантириш концепцияси ва мастэр-режасини ишлаб чиқиш учун Туркиянинг “Idealist” лойиҳаловчи компанияси жалб қилинди.
Ғайратжон Тўйчибоев, ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси вазифасини бажарувчи:
 
 
- Ўзининг икки минг йиллик тарихига эга бўлган Наманган замини туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектларига бой бўлган муқаддас замин сифатида ном қозонган. Бу диёрдаги машҳур Ахсикент, Мунчоқтепа, Айритом, Муғтепа каби меъморий ёдкорликлар ўтмишда ушбу ҳудудда ўзига хос цивилизация ва бой маданият ривожланганидан далолат беради.
Хусусан, узоқ минг йиллар мозийга бориб тақаладиган Ахсикент замини остида тарихимизнинг ҳали очилмаган не-не сир-асролари яширинган. Тарихий аҳамиятга эга мазкур археологик маскан кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг 2017 йил июль ойида Наманган вилоятига қилган ташрифидан кейин тарихий ёдгорликни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилиб, бу борада вазифалар белгилаб берилганди.
Бунинг натижасида, 2017 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳукумат қароридан кейин Тўрақўрғон туманида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ўз олдига қўйган вазифалар ижросига киришди.
Яқинда Наманган шаҳрида ўтказилган “Ўзбек давлатчилиги тарихида Ахсикент шаҳрининг ўрни” мавзуида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этган АҚШ, Хитой, Япония, Италия ва қозоғистонлик археология соҳаси мутахассислари, тарихчи олимлар жадал суратларда ривожланиб жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган юртимизнинг бой тарихи, узоқ ўтмишимиз сир-асрорларидан дарак бериб тургувчи обидаларимиз, археологик ёдгорликлари дунё илм аҳлининг катта қизиқиш ва эътиборига сазовор бўлаётганини таъкидлашди.
Қайд этиш даркор, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият ҳамда архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Тўрақўрғон туманида жойлашган қадимги Ахсикент шаҳри харобалари бўлган “Ахсикент” археологик ёдгорлик мажмуасини ташкил қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ва унинг тарихини ўрганиш учун очиқ осмон остидаги музейини жиҳозлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳага асосан Ахсикент тарих ва этнография музейи, жомеъ-масжиди ва мадраса, маданий ва маърифий марказ, кузатув минораси барпо этиладики, бу ёдгорлик ҳудуди атрофига ўзига хос кўрк бағишлаши асносида келгусида туристлар оқимини ортишига ҳам хизмат қилади.
Дарвоқе, ЎзМТДП сайловолди Платформасида халқимизнинг тарихий-маданий мероси ва маданий ёдгорликлари умумжаҳон аҳамиятига молик эканлигини эътироф этиб, шаҳарларимизнинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, архитектура ёдгорликларини асраб-авайлаш, қайта таъмирлашга кўмаклашиш асосий вазифа сифатида белгилаб олинган.
Бундан уч йил олдин, яъни 2015 йил 26 май куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи ташаббуси билан вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига “Наманган вилоятидаги моддий маданий мерос объектларининг сақланиши ва улардан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала олиб чиқилиб, қарор қабул қилинишига эришилган эди. Унда “Ахсикент” шаҳристони атрофини ободонлаштириш, унга борадиган йўлда инглиз тилидаги ахборот стендлари ўрнатиш ҳамда мазкур масканда очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш вазифаси юклатилган эди. Бу жараёнда фаол иштирок этиб келаётган партиямиз фаоллари ҳамда депутатлар ҳукумат қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Қосимхон Тўрахонов, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари:
 
 
- Юртимиздаги тарихий обидалар, буюк аждодларимизнинг қадамжолар тарихи ва унинг асосли манбалари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ шакллантириш бўйича олдимизда вазифалар турибди. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда 2017 йил 25 ноябрда ўтказилган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибига моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳамда Президент фармон-қарорлари, ҳукумат қарорларининг шаҳардаги ижро этилиши ҳолатидаги масалани олиб чиқдик. Бу борада Кенгаш қарори қабул қилиниб, тегишли мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган эди.
Бунинг самарасида, Мулла Қирғиз мадрасаси ёдгорлигида миллий ҳунармандчилик марказини ташкил этиш ҳақида шу йил февраь ойида Наманган шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинишига эришилди. Эндиликда ушбу тарихий объектда авлодлар оша ўз ҳунарини “Усто шогирд” анъаналари асосида эъзозлаб келаётган ҳунармандларга эътибор қаратилади.
Эшитув ва музокаралардан кейин халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари томонидан муҳокама этилган долзарб масалаларни вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессияси кун тартибига олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекходжаев маҳаллий кенгаш олдида ҳисоб берди

    Ҳисоботларда  йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан белгиланиши зарур бўлган чора-тадбирларга қаратилди.

    2017-02-05 09:16:38865
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:38981

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz