NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Партия ташаббуси: уюшмаган ёшлар тарих билан юзлашди

Апрель 26
21:39 2018

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан буюк ўтмишимизни, аждодларимиз босиб ўтган улуғ йўлларни ҳамда айни кунларда тарихимизни ўрганиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида турли тарихий манзиллар бўйлаб “Ёшлар саёҳатлари” ташкил этилмоқда.

Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги бир гуруҳ ҳеч қаерда ўқимайдиган, ишламайдиган, яъни аниқ машғулот турига эга бўлган уюшмаган ёшлар иштирокидаги кечган навбатдаги саёҳат манзили - “Ахсикент” ёдгорлиги бўлди. Ёшларга ҳамроҳлик қилган Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахсикент” археология меъроси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Тоҳиржон Қозоқов, вилоят партия ташкилоти раиси Ғайратжон Тўйчибоев саёҳат давомида “Ахсикент”нинг шонли тарихи ҳақида ёш авлод вакилларига атрофлича маълумотлар беришди.

Дарвоқе, ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Маълумот ўрнида, бундан уч йилча аввал, яъни 2015 йил 26 май куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи ташаббуси билан вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига “Наманган вилоятидаги моддий маданий мерос объектларининг сақланиши ва улардан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала олиб чиқилиб, қарор қабул қилинишига эришилган эди. Унда “Ахсикент” шаҳристони атрофини ободонлаштириш, унга борадиган йўлда инглиз тилидаги ахборот стендлари ўрнатиш ҳамда мазкур масканда очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш вазифаси юклатилган эди. Эътиборлиси, ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижасида 2017 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Янги тузилган дирекциянинг асосий вазифаси эса “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини лозим даражада муҳофаза қилиш, бут сақланишини таъминлаш ва белгиланган тартибда рухсатнома олган археологлар томонидан археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш, чуқур илмий археология тадқиқот натижалари асосида мажмуанинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишдан иборат. Саёҳатдан катта завқу шавқ ва таассурот олган ўғил-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан бафуржа жавоб олдилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Уюшмаган ёшлар ҳам жалб этилди
    Ана шундай яхши ниятлар билан ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар Наманаганда талайгина.
    2017-04-03 10:27:041067
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02822
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:38865
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27862
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451197

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz