NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Партия ва ОАВ: Амалий ҳамкорлик истиқболлари

Июнь 27
09:59 2018
Мамлакатимизда кенг нишонланадиган касб байрами – “27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” арафасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан республика ва маҳаллий журналистлар учун матбуот конференцияси ўтказилиб, унда соҳа вакиллари, партия фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам қатнашдилар.
Тадбирни қисқача кириш сўзи билан очган “Адолат” СДП вилоят кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаев даставвал Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларини тилга олди: “Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда биз аввало доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олийжаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз”.
Чиндан ҳам бугунги кунда оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини ёритишда, хусусан, сиёсий партиялар олиб бораётган ишларнинг моҳиятини кенг оммага етказишда муҳим роль ўйнамоқда. Наманганлик “Адолат”чиларнинг фаолияти ҳам газета-журналлар саҳифаларида, радио-телевидениеда, интернет нашрларида, қатор ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда.
“ - Мазкур учрашувни ташкил этишдан мақсад  журналистларга партия ташкилотларимиз фаолияти ҳақида маълумот бериш, ўтган давр мобайнида қилинган ишларни сарҳисоб этиш ва келгусидаги режалар юзасидан маслаҳатлашиб олиш, шунингдек қаламкашлардан ўз фаолиятимиз ҳақида фикр-мулоҳазаларни эшитиш эди”, - дейди “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев. - Бу айниқса келгуси йили ўтказиладиган парламент ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказиладиган сайловлар арафасида алоҳида аҳамиятга эга”.
Матбуот конференцияси қатнашчилари эътиборига тақдим этилган ахборотда вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, қолаверса, бошланғия партия ташкилотлари фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Тадбирда кейинги бир йил давомида, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам сиёсий партиялар олдига қўйилаётган вазифаларни такомиллаштириш, масъулиятни янада ошириш  топширилганлиги таъкидланди.
Шунингдек,  “Адолат” СДПнинг амалий ҳаракатлар дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишлар самараси ҳам юқори бўлаётганлиги таъкидланди. Бу борада замонавий, таъсирчан иш усули ва услублари жорий этилаётганлиги диққатга сазовордир. Натижада партиянинг нуфузи ошиб, бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ошиб бормоқда. Бугунги кунда вилоят бўйича “Адолат” СДП аъзолари сони 20 минг кишидан ортганлиги ҳам ушбу фикрнинг исботидир.
Мулоқотда журналистлар ўзларининг партия фаолиятига доир саволларига батафсил жавоблар олдилар. “Халқ сўзи” газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Қудратилла Нажмиддинов, “Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси муҳаррири Дилбар Асқарова, “Ёшлар овози” газетасининг вилоят бўйича мухбири Саидолим Абдураҳмонов, “Тараққиёт мезони” газетаси бош муҳаррири Исроил Юсупов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фото-мухбири Ҳотам Мамадалиевлар партия фаолияти, матбуот билан ҳамкорлик масалаларига доир ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбир якунида бир қатор оммавий ахборот воситалари таҳририятларига Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгашининг ташаккурномалари тақдим этилди. Партия фаолиятини мунтазам ёритилишига катта ҳисса қўшган бир гуруҳ журналистлар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:46905
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:38887
  1. ОАВ: Хитойнинг биринчи авиалайнери 2016 йили синов парвозларига чиқади

    Хитойнинг биринчи миллий йўловчи самолёти C919 2016 йилнинг иккинчи ярмида синов парвозларини бошлайди, деб ёзмоқда "Цзинцзи цанькао бао" иқтисодий нашрига асосланиб Kun.uz. 

    2016-06-16 11:11:02833
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28934
  1. ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ШАҲАР КЕНГАШИ АМАЛИЙ ИШЛАРГА КИРИШДИ: НАМАНГАНДА ЁШЛАР ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ОЧИЛДИ

    Наманган футболи мамлакатимизда алоҳида ўрин тутади. Биздаги мухлислар мамлакатимизнинг ҳеч бир вилоятида топилмайди. “Навбаҳор” жамоаси ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган юртимизнинг кам сонли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам биз қатъий фикрдамиз: биз Наманган футболи довруғини дунёга достон қилиш йўлидан боряпмиз. Шу йўлда дастлабки қадамларни қўйдик. Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси ташкил этилди

    2017-07-31 00:04:413643

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz