NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Паттаяда Кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

Май 29
19:38 2016

 Тайланд қироллигининг Паттая шаҳри дунёдаги энг машҳур дам олиш ҳудудларидан бири ҳисобланади. Паттаяга йилига миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади. Жанубий Хитой денгизи соҳилларида жойлашган мазкур курорт шаҳарда илк бора миллий спортимиз Кураш бўйича Тайланд &Паттая  халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

 Бу ҳақда IKA матбуот хизмати хабар бермоқда. Тайланд Кураш Федерацияси ва Тайланд Миллий Олимпия қумиталари ташаббуси билан 28-30 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур турнирда Тайланднинг 15 та ҳудудидан 100 нафарга ошиқ курашчилар иштирок этмоқда.

Тайланд Кураш Федерация 2008 йилдан бошлаб расман фаолият курсатмоқда - дейди Федерация бош котиби Пулсак Сатжанҳамнукул: Курашни дунёдаги ривожи Тайландда ҳам мазкур спортга бўлган қизиқиш кундан кунга оширмоқда. Тайланд қироллигининг бевосита қўллаб қуватлаши эвазига бугунда барча мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги таълим муассасаларида Кураш бўйича ўқув йўналишлари ташкил этилган.

  2013 йилдан бошлаб Тайландаги энг нуфузли спорт тадбири Университет талабалари ўйинлари таркибидан Кураш расмий спорт тури сифатида ўрин эгаллади. Жорий йилнинг 21-31 август кунлари мазкур уйинларнинг бу йилги баҳсларига старт берилади.

  Тайланд & Паттая ҳалқаро турнири ҳам олдиндаги ана шундай мусобақаларга ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

 Турнир арафасида анъанавий тарзда Тайланд терма жамоаси ва Ўзбекистонлик курашчилари ўртасида икки ҳафталик ўқув йиғин машғулотларини ташкил этдик дейди- Тайланд терма жамоаси бош мураббийи Олим Ҳайитов. -Халқаро турнирда кураш ватани вакиллари 6 та вазнда иштирок этмоқда.  Миллий спортингни ўзга юртларда севимли спортига айланиб боришини кузатар экансан қалбингда ғурур ҳисси янада жўш ураркан.

 Мусобақаларга 29 май куни старт берилиб, финал баҳслари 30 май куни бўлиб ўтади. Ўқув йиғин машғулотлари эса 7 июнгача давом этади.

Манба:sharh.uz

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz