NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

«Пайнет»нинг ўзбекчаси борми?

Ноябрь 08
21:13 2017

Ҳар қандай одамнинг ўзига хос маданияти, яшаш тарзи, урф-одатлари-ю ўзлиги она тилида намоён бўлади. Кишиларнинг сўзлашиш маданиятига қараб унинг қандай инсон эканлигини англаш мумкин. Худди шунингдек, маълум бир тилнинг сўз бойлиги, жозибасига қараб ҳам шу тилда гапирадиган элнинг қай даражада салоҳиятга эгалиги, одоб-ахлоқи, илму амалини билиш осон.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганидан буён ўтган йигирма тўққиз йил давомида бу борада бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Бироқ  ўзбек тилининг ривожи учун соя солаётган салбий ҳолатлар ҳамон учрамоқда. Асосан ташқи реклама ва эълонлардаги эътиборсизлик сабаб хатоларга йўл қўйилмоқда. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида аниқ мисоллар билан мулоҳазалар билдирил-япти. Аммо хатоларни тўғрилаш ўрнига яна бошқаси келиб чиқяпти.

Ўзаро мулоқотда гарчи қойиллатиб гапирмасак-да, беихтиёр русча сўзлардан қўшиб ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Оддий сўзлашув услубида дўконни магазин, бекатни остановка, тушликни обед, кабобни шашлик деймиз.

Ҳозирда ҳамма жойда компьютер хизмати йўлга қўйилган. Кираверишга «Компьютер хизмати» ёки «Ксерокопия» деб ёзиб қўйилган. Ҳақли савол туғилади: тилда ҳам, ёзувда ҳам «нусха кўчириш» дейиш шунчалик қийинми? «Пайнет» сўзи ўрнига «Майда тўлов»  сўзини қўллаш мумкин эмасми?

Ўзбек тилимизнинг имкониятлари жуда катта. Ҳар бир сўзни ўз жойида ишлатиш саводхонлик билан бирга она тилимиз мавқеини юксалтиришга хизмат қилади. Она тилимиз ривожи учун барчамиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Адашали БЕКМИРЗАЕВ,

Учқўрғон тумани қайқи қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси.

 

p.s.  Paynet - тўлов тармоғи, пул тармоғи маъносини беради.

 

Мавзуга оид

  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:151120
  1. Наманганлик Шоира ихтиро қилган сиропдан диабетни даволашда импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрлаш мумкин. Инвестор борми?

    Ишланмаларнинг барчаси иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти билан диққатга сазовордир. Масол учун, манзарали гуллар касалликларига қарши курашиш чораларидан тортиб, жамиятни руҳий ва ахлоқий соғломлаштиришда креатив ёндашув, ёшларни оилага тайёрлашда психологик ёндашув, ҳунармандчилик туризмини ривожлантириш ва педагогик йўналишлар сингари ўнлаб соҳалар истиқболига доир ихтироларни қамраб олган.

    2018-01-16 11:58:173191

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz