NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади

Февраль 19
16:25 2019

Покистон Ислом Республикасининг “Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари бошчилигидаги делегация Наманган вилояти ҳокимлигида қабул қилинди.

Бу ҳақида Namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Покистон оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, туристик компаниялар директорлари иштирок этган мулоқотда Покистон вакиллари ўз мамлакатлари сайёҳларини Наманганга зиёрат туризми йўналишида жалб этиш учун имкониятлар кўламини ўргангани келишганини билдиришди.

Маълумот ўрнида, “Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.

 Хорижлик меҳмонларга тақдим этилган маълумотлар Наманган вилояти ҳудуди зиёрат туризмига ниҳоятда қулайлигини исботлайди. Айни кезда Наманган вилоятида 273 та маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг 103 таси архитектура, 155 таси археология ёдгорликлари ва зиёратгоҳларидир. Бир вақтнинг ўзида 1300 нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга 25 та меҳмонхона фаолият юритмоқда. Қатор замонавий туристик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани эса ҳам ички, ҳам ташқи туризм ривожи йўлидаги катта қадамдир. Ўтган йили Наманган вилоятига дунёнинг 82 мамлакатидан 9000 нафардан зиёд хорижий сайёҳлар келган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 80 фоизга кўпдир. Покистонлик ишбилармонлар ташрифи эса имкониятларни кенгайтиришда яна бир омил бўлади.

-Ўзбекистонда тўртинчи бор бўлишим. Ҳар гал юртингизга келганимда туризм салоҳиятининг жадал ривожланаётганига гувоҳ бўламан, - дейди “Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ. - Покистонликлар ва ўзбекистонликларнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларида бир-бирига ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Бу сайёҳларни ўзига чорлашдаги муҳим омил. Ахсикент археологик ёдгорлиги ва Султон Увайс Қараний зиёратгоҳини хорижда ҳам яхши билишади. Биз бугунги мулоқотда нафақат зиёрат туризми, балки экотуризм йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Ватанимизга қайтгач, тарғибот ишларини янада фаол олиб борамиз ва жорий йил юзлаб сайёҳларимизнинг Наманганга келишига эришамиз.

Туризм ривожида оммавий ахборот воситалари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Покистонлик журналистлар Наманган вилоятининг маданий мерос объектлари ҳақида бепул видеороликлар ва материаллар тайёрлаш, уларни ўз нашрлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда жойлаштириш орқали тарғиб қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу борада наманганлик ҳамкасблари билан узвий алоқа ўрнатишади. Покистоннинг “Dispatch News Desk” нашри бош муҳаррири Ага Икрар Харуннинг айтишича, шу йил март ойида Наманганга Покистоннинг етакчи нашрлари ижодий ходимларидан иборат делегация иштирокида инфотур ташкил этилади. Бу сайёҳлар оқимининг янада кенгайишига ижобий таъсир кўрсатади.

Покистонлик меҳмонлар Наманган вилоятига ташрифи чоғида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлиги, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний, “Сутли булоқ” зиёратгоҳлари ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан таништирилди.

 

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:461081
  1. Наманган туманида жорий йилда 16 миллион долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинади

    Тумандаги 16 корхонада экспорт амалиёти йўлга қўйилган. Улар томонидан ташқи бозорга тиббиёт пахтаси, асал, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. 

    2016-08-10 20:10:261054
  1. Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазирига ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

    2016-10-26 18:39:36805
  1. Наманганлик Ҳусанбой ота “ машаққат чекиб Ислом Каримов қабрини зиёрат қиламан” дейди

    Маълумки,  Шарқда  риёзат - машаққат билан  меҳнат қилиш, илм олиш, ҳаракат қилиш умиди катта бўлган.

    2016-09-08 18:50:37920
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151404

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz