NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

ПОКЛИК ИСЛОМНИНГ БИРИНЧИ ТАЛАБИ

Март 28
17:06 2018

 Атрофга боқиб, яратганнинг санъатидан нуқсон топа олмаймиз, Аллох таоло ер курасини чиройли холга келтириб, безаб ундаги жамиъ нарсани жой–жойига қўйди ва барчасини инсон манфаати учун яратди. Бунинг эвазига эса улардан ўз ўрнида фойдаланиб, бузғунчилик қилмаслик талабини қўйди. Аллох таоло мархамат қилади: “Ва (ер кураси) ислох қилнгандан сўнг унда фасод (бузғунчилик ишларини) қилманг”! (Аъраф,56).       

     Аллох тартиб берган нарсалардан тўғри фойдаланмаслик бузғунчиликдир. Охиратда бунинг жавоби бор. Бунинг исботи: “Сўнгра ўша кунда (қиёмат куни) албатта, (сизларга берилган хар бир) неъматлардан (қандай ва қайси мақсадда фойдаланганинггиз хақида сўзсиз) сўраласизлар”(Такосур,8).

       Ривоят қилинадики: Бир донишманд ўғлини уйлантирмоқчи бўлибди. Ва яхши келин танлашнинг ажойиб йўлини ўйлаб топибди. Бир неча кун аравада юриб, хонадонлардан чиққан  чиқиндиларга диққат билан разм солибди. Бир қиз хар куни ховлисидан хокандозда озгинагина чиқинди олиб чиқаркан. Унинг муомиласи, хатти харакатларини донишманд бир неча кун кузатиб, кейин саволга тутибди: “Хамма хонадонлардан кўп чиқинди чиқади. Сизникидан эса жуда кам. Ё чиқиндиларни бошқа жойга хам ташлайсизми? “Қиз одоб билан: Йўқ бошқа жойга ташламайман. Фақат супириб бўлганимдан сўнг чиқинди ичидаги қоғоз ва хас – хашакларни ўчоққа ташлайман, пўчоқларни мол – қўйга бераман, тупроғини тупроққа қўшаман. Шундан қолганиничиқиндига ташлайман” деб жавоб қайтарибди. Донишманд ана шу қизни келинликка танлаган экан. Хақиқатдан кишининг хар бир иши унинг одоб ахлоқи, ақлу фаросатидан далолат бериб туради.

      Бугунги айрим манзаралардан кўнгилда оғриқ уйғонади: дуч келган жойга, хатто оқиб турган сув га турли маиший чиқиндилар оққизиш холатларни кўриш мумкун.  Кузда хазонларни, эски ашёларни тутатиб ёқиш, хонадондаги чиқинди оқава сувларини кўчага ёки кичик арқларга боғлаб қўйишганини кўрамиз. Булар оддий ёки арзимас хато эмас. Чунки барча катта хатолар кичкинасидан бошланади.

     Поклик исломнинг биринчи талаби. Ўзимиз яшаб турган хонадон, томорқа ва кўчамизни обод, тартибли ва озода тутайлик. Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деганлар: “Поклик иймонга чорлайди. Иймон эса ўз сохиби билан жаннатда бирга бўлади”(Табороний ривояти).       

Нуруллоҳ ЖАМАЛОВ,
Наманган шаҳридаги “Яхёхон тўра” жоме масжиди имом хатиби.

Мавзуга оид

  1. Огоҳлик замон талаби

    Бугун Парламент ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Наманган ёшлар маркази”га молиялаштирилган “Оила соғлом – жамият мустаҳкам” номли грант лойиҳаси доирасида Наманган шаҳар транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Ёшларни ахборот хуружларидан асрайлик!” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди.

    2016-09-20 19:08:19824
  1. Онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади!

    Фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаймиз, одил судловни амалга оширишдаги ғов-тўсиқларни таг-томири билан бартараф этамиз, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз. 

    2017-07-07 00:04:02603
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521059

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz