NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Поп туманида Конституция –жажжи тарғиботчиси кўрик-танлови бошланди

Ноябрь 16
10:55 2017
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Поп туман Кенгаши томонидан  “Конституция –жажжи тарғиботчиси” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Кўрик-танлов болаларни хуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш уларни қонунларга хурмат рухида тарбиялаш шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилади.
 
 
Танлов 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган “Камалак” Болалар ташкилоти аъзолари ўртасида Низом асосида анъанавий тарзда ҳар ўқув йилида ўтказилиб келинади.
Танлов икки босқичда ташкил этилиб: мактаб босқичлари 15-25 ноябр кунлари, туман босқичи 25-30 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Танловнинг мактаб босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар туман босқичида иштирок этади. Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар танловнинг барча босқичларига жалб этилади ва иштироки таъминланади.
 
 
 Танловда иштирок этиш истаги бор ўқувчилар бошланғич ташкилот етакчисига ариза-анкета билан мурожаат этади. Хар бир қатнашчи фақат бир йўналишда иштирок этиши мумкин. Умумтаълим мактаблари босқичида иштирокчилар сони чекланмайди.
 Иштирокчилар 3 та йўналиш бўйича қатнашади. “Конституция-менинг нигохимда” мавзусида расмлар кўргазмаси ва танлови. Ушбу йўналишда иштирокчи Конституция моддалари акс эттирилган расмлар намойиш этади Ҳакамлар хайьати аъзолари томонидан берилган Конституцияси моддасига асосан изоҳли расм чизиб намойиш этади. Бу шартда иштирокчининг кайдаражада моддаларни тўғри акс эттиргани, расм чизиш маҳорати ҳамда чизилган расмни изоҳлашини эътиборга олган холда баҳо берилади.
 
 
“Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзусида иншолар танлови Ушбу шартда иштирокчи Конституцияда белгилаб қўйилган шахсий, сиёсий, иқтисодий каби устувор хуқуқлардан фойдаланган ҳолда 3-5 вароқдан иборат бўлган иншо ёзиб хакамлар хайьатига топширади. Иншода иштирокчининг мавзуни қанчалик тўлиқ ёритганлиги, имловий хатоларга йўл қўймаганлиги каби йўналишларга эътибор берган ҳолда баҳоланади.
“Конституция билимдони” ушбу шартда иштирокчини Конституция бўйича билимлари синовдан ўтказилади. Ҳар бир иштирокчи 30 та саволдан иборат бўлган тестларга 30 дақиқа вақт ичида жавоб бериши керак бўлади.
 
 
Танловнинг мактаб босқичларида ғолибликни қўлга киритган  1,2,3-ўрин сохиблари таълим муассасаси томонидан тақдирланади. Туман босқичида 1,2,3-ўринни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва танлов ҳамкорлари томонидан тақдирланади. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритганлар 1,2,3-ўрин сохиблари танлов рамзи туширилган статуеткаларга эга бўлади.
Зафар АРСЛОНОВ,
Ёшлар Иттифоқи Поп туман кенгаши раиси, депутат.
Суратлар Ёшлар Иттифоқи Поп туман Кенгаши томонидан тақдим этилган.

Мавзуга оид

  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:071035
  1. Наманган ёшлар маркази: “Энг улуғ, энг азиз...” танлови

    Айни соатларда Наманган ёшлар марказида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! ” ғояси асосида “Энг улуғ, энг азиз...” танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

    2016-08-12 10:37:421650
  1. Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун Конституция китоби чоп этилди

    Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб, юртимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Конституцияси брайл ёзувида нашр қилинди.

    2018-12-09 21:29:05714

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz