NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Попда эко парк қурадиган тадбиркор нималарни ўйламоқда?

Май 07
18:38 2018

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб сайтида Наманган вилоятининг Поп туманида замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб бораётган тадбиркор Сардор Раҳмоновнинг ўй-фикрлари битилган мақола эълон қилинди. Президентимизнинг 2,3-май кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбарига ўз лойиҳасини тақдим этган бизнесмен мақоласида қуйидаги фикрларини баён этади:

"- Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили ёшлар билан учрашганида “Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифани ким ўз зиммасига олади?” деган саволни ўртага ташлаганди. Ва бу саволга жавобан ўзлари шундай деган эди: “Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз”.

Бундай юксак ишонч биз ёшларга жуда катта рағбат, ўз навбатида, юксак масъулият юклади. Шундан бери эътибор бериб қаралса, бунёдкорлик ишларига бел боғлаган ёш тадбиркорлар сафи кенгайди.

Менинг тадбиркорликка қўл уришимга ҳам ана шу даъват сабаб бўлди. Айнан халқимиз манфаатига хизмат қиладиган лойиҳалар устида ишлаб, уларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилишга ҳаракат қилдим. Бунда, албатта, ўқиш жараёнида бир неча хорижий тилларни, жумладан, рус, инглиз, турк тилларини мукаммал эгаллаганим катта ёрдам берди.

Айни пайтда Наманган вилоятининг Поп тумани марказида замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб бормоқдаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида мазкур лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.

Бу жараён мен учун жуда ҳаяжонли кечди. Давлат раҳбарининг ёш тадбиркорларга эътибор қаратиб, бизни эшитганлари, йўлимизда қандай тўсиқ ва муаммо бўлса олиб ташлашга тайёр экани, қўллаб-қувватлашлари жуда катта воқелик бўлди. Биргина бизга болам, деб мурожаат этишлари замиридаги меҳр ва ишончни таърифлашга сўз ожиз.

Энди мазкур лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтсам. Қиймати 25 миллиард сўм бўлган лойиҳа 15 гектар майдонни эгаллайдиган очиқ ва ёпиқ мавдо мажмуаси, ишлаб чиқариш цехлари ҳамда сунъий ҳовуз, ландшафт дизайни асосида бунёд этиладиган экопаркни ўзи ичига олади.

Айтиб ўтиш керакки, лойиҳани тайёрлашда Поп тумани аҳолиси учун буюм бозори, аҳоли учун замонавий дам олиш маскани йўқлиги инобатга олинган. Эътиборли жиҳати, мажмуа замонавий қуёш батареялари асосида электр энергияси билан таъминланиши кўзда тутилган.

Президентимиз ташрифидан сўнг лойиҳани амалда бунёд этишга киришдик. Мажмуа ишга тушиши билан юзлаб одамлар ишли бўлади.

Бундан ташқари, пойтахтимизнинг Юнусобод туманида “Биллур” болалар боғини россиялик инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этмоқдамиз. Бу ерга Хитойдан энг замонавий аттракционлар олиб келиб ўрнатилади. Яна бир ниятим – Зангиота туманида композит арматура (таркиби шиша толали) ва бошқа шу каби зарур жиҳозлар тайёрлашга мўлжалланган ишлаб чиқариш мажмуаси бунёд этиш. Замонавий, аҳоли учун фойдали бўлган бу истиқболли лойиҳамиз ҳам тайёр. Уни амалга ошириш учун бир неча хорижий инвестор билан келишувга эришганман. Бироқ уни қуриш учун ер майдони керак. Ҳукумат қарори асосида Зангиота туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурга киритилган ушбу лойиҳани амалга оширишга йўл очилса, янада яхши бўларди.

Бир сўз билан айтганда, мақсадим Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишга ҳисса қўшиш, шу мақсад йўлида тиниб-тинчимаётган Президентимизга елкадош бўлишдир."

Мавзуга оид

  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511073
  1. Наманган: Попда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

    Ушбу ишлар амалга ошгач 11 та МФЙнинг 30464 кишилик аҳолиси ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади. 5880 та хонадонга сув киради. Наманган вилоят “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Олимжон Шариповнинг айтишича ишни сифатли ва тезкор бажариш асосий вазифа қилиб белгиланган.

    2017-12-30 14:18:251298
  1. 40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

    1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади.

    2018-04-29 13:20:05573

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz