NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Попда спорт байрами: Белбоғли кураш олис ҳудудларда ҳам оммалашади

Июнь 29
13:08 2018
Наманган вилояти Поп туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирувчи спорт байрами ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, мамлакат белбоғли кураш  федерацияси, Поп тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкилланган Ўзбекистон кубоги мусобақасида 2002-2003 йилларда туғилган 300 нафардан зиёд ўғил-қиз иштирок этди.
 
 
 
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган полвонлар белбоғли курашнинг классик ҳамда эркин йўналишларида 35 килограммдан +71 килограммгача бўлган 28 та вазн тоифасида баҳсларга киришдилар.
 
 
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодиржон Мухторов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Наманган вилояти жисмоний тарбия  ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоевлар мамлакатимизда спортни, хусусан миллий спорт турларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар ёш спортчилар эришаётган улкан ютуқлар мисолида ўз самарасини бераётганини таъкидладилар.
 
 
 
“- Мазкур мусобақа мезбонлигига бежиз Поп тумани танлангани йўқ. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган миллий спорт тури – белбоғли курашни вилоятимизнинг олис ва тоғолди ҳудудида кенг оммалаштириш борасидаги ташаббусимиз ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейди тадбир ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов. “ – Қолаверса, Поп азал-азалдан истеъдодларга бой, моҳир полвонларни етиштирган маскан сифатида ҳурмат қозонган. Халқаро тоифадаги спорт устаси Элбек Сотволдиев Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида чемпионликни, Турманистоннинг Ашхабод шаҳрида бўлган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида эса 3 та кумуш ва 2 бронза медалларни қўлга киритди. Наманган Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Дилафрўз Мамажонова ҳам Осиё ўйинларида 3 хил йўналишда 3 та кумуш ва 2 медалга муносиб кўрилди. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Асадбек Абдуқаҳҳоров Андижон шаҳри мезбонлиқ қилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медаль билан тақдирланди. Миллий спорт турларимизни республика ва жаҳон миқёсида оммалаштириш борасидаги бундай саъй-ҳаракатлар ўз навбатида партиямизнинг миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида Халқаро Олимпия Қўмитаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳкамлашга хизмат қилади.”
 
 
Қизғин ва муросасиз тарзда кечган мусобақанинг классик йўналишида Фарғона вилоятидан  Шомурод Эсонов, Ҳикматжон Ғуломов, Самандар Анваров, Илҳомжон Рўзиев, Наманган вилоятидан Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов, Элбек Анваров,  Абдуқодир Авазбеков, Андижон вилоятидан Асадбек Раҳматов, Нусратбек Султонов, Мавлонбек Миркомилов, Акмалжон Ҳакимовларнинг қўли баланд келди. Қизлар иштирокидаги баҳсларда эса Наманган вилоятидан Ясмина Содиқова, Зебохон Содиқова, Сирдарё вилоятидан Фарангиз Абдунабиева, Севинч Товбаева, Юлдуз Абдуллаева, Андижон вилоятидан  Марварид Шодмоналиева, Фарғона вилоятидан Озода Сатторовалар барча рақибларидан устун келишди.
 
Кубок ўйинлари дастуридан ўрин олган белбоғли курашнинг эркин йўналишида бўлиб ўтган баҳсларда Наманган вилоятидан Ёсинбек Иномов, Жамолиддин Неъматуллаев, Элдор Асатов, Абдулахад Носиров, Исмоил Умрзоқов, Муроджон Собиржонов, Илёс Мирзааҳмедов, Фарғона вилоятидан Фаррух Тўйчибоев, Андижон вилоятидан Ойбек Султонов, Тошкент шаҳридан Фурқат Тўлқинов ўз вазнларида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолибларидан бири сирдарёлик Юлдуз Абдуллаева ўз таассуротларини бизга шундай изҳор этди:
“ – Энг аввало, мусобақа ташкилотларига катта раҳмат айтмоқчиман. Наманган аҳлининг меҳмондўстлиги, очиқ кўнгиллик ва ширинсуханлик бизни лол қолдиради. Ўз вазн тоифамда ғолиб чиққанимдан беҳад хурсандман. Насиб этса, кейинги мусобақаларга ҳам келишга ҳаракат қиламиз. Боиси, бундай турнирлар тажрибамизни ошишига катта ёрдам бўлади”.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
 
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.

Мавзуга оид

  1. Ҳудудларда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари иш бошлади

    Марказлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига илғор тажрибаларни ўрганишда кўмаклашади.

    2016-09-07 13:57:46858
  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541367
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051065
  1. Наманган: Попда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

    Ушбу ишлар амалга ошгач 11 та МФЙнинг 30464 кишилик аҳолиси ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади. 5880 та хонадонга сув киради. Наманган вилоят “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Олимжон Шариповнинг айтишича ишни сифатли ва тезкор бажариш асосий вазифа қилиб белгиланган.

    2017-12-30 14:18:251340
  1. "Сув келтирган элда азиз": Партия кўмагида Попнинг олис ҳудудига ичимлик суви етиб борди
    “Сув келтирган - элда азиз” - дейди, доно халқимиз. Азал-азалдан тош йўниб, халқни сув билан таъминлаган Фарходлар жасорати "Миллий тикланиш" партияси томонидан вилоятнинг олис, чекка ҳудудида олиб борилган эзгу ишларида ўз аксини топди. Эскириб қолган сув қувурлари таъмирланиши натижасида “Исковут” МФЙ ҳудудидаги  “Пахтакор”, “Асрор”, “Андоза”, “Адолат”, “Бирдамлик” ҳамда “Оҳангарон” кўчаларида истеъқомат қилувчи 1500дан зиёд аҳоли уйларига ичимлик суви етиб борди.
    2018-08-13 15:53:071484

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz